https://sputniknews.uz/20230820/otmlar-yotoqxona-onlayn-joylashish-imkonini-beruvchi-xizmat-38031075.html
ОТМлар ётоқхоналарига онлайн жойлашиш имконини берувчи хизмат ишга туширилди
ОТМлар ётоқхоналарига онлайн жойлашиш имконини берувчи хизмат ишга туширилди
Sputnik Ўзбекистон
Мазкур хизматдан 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига кириш тест синовларининг якуний натижалари эълон қилингандан сўнг фойдаланиш мумкин бўлади.
2023-08-20T10:05+0500
2023-08-20T10:05+0500
2023-08-20T10:06+0500
жамият
ўзбекистон
отм
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28343433_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a31a4b741544cac469c8ee080973b016.jpg
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойига онлайн жойлашиш имконини берувчи хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Мазкур хизмат 2023 йил Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz сайтида ишга туширилди.Мазкур хизматдан 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига кириш тест синовларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилингандан сўнг фойдаланиш мумкин бўлади. Платформада 1-босқич талабалари ҳақидаги маълумотлар 2023 йил қабул параметрларига мувофиқ мандат натижалари асосида янгиланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28343433_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b924f6067eebc670dee5961dcfbfd6c2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
отм ётоқхона
ОТМлар ётоқхоналарига онлайн жойлашиш имконини берувчи хизмат ишга туширилди
10:05 20.08.2023 (янгиланди: 10:06 20.08.2023) Мазкур хизматдан 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига кириш тест синовларининг якуний натижалари эълон қилингандан сўнг фойдаланиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойига онлайн жойлашиш имконини берувчи хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Мазкур хизмат 2023 йил Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz сайтида ишга туширилди.
Эндиликда, 2023/2024 ўқув йили қабулида талабаликка тавсия этилган барча абитуриентлар давлат ОТМларининг талабалар турар жойига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали электрон ариза юборишлари мумкин.
Мазкур хизматдан 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига кириш тест синовларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилингандан сўнг фойдаланиш мумкин бўлади. Платформада 1-босқич талабалари ҳақидаги маълумотлар 2023 йил қабул параметрларига мувофиқ мандат натижалари асосида янгиланади.