Волонтёрлик фаолияти соҳасида махсус ваколатли орган белгиланди

© UnsplashВолонтёр.
Волонтёр. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Oбуна бўлиш
Ёшлар ишлари агентлигига қўшимча ваколатлар берилди.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ЎРҚ–863-сонли қонунда назарда тутилган.
Ҳужжат билан “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентлик, жумладан:
соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Қонун билан Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланди.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш бўйича ваколатлар берилди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0