https://sputniknews.uz/20230819/hindiston-shifokor-ozbekiston-noyob-jarrohlik-operatsiyasi-38014555.html
Ҳиндистонлик шифокорлар Ўзбекистонда илк бор ноёб жарроҳлик операциясини ўтказмоқчи
Ҳиндистонлик шифокорлар Ўзбекистонда илк бор ноёб жарроҳлик операциясини ўтказмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда биринчи марта икки томонлама сонни алмаштириш операцияси ўтказилади.
2023-08-19T11:21+0500
2023-08-19T11:21+0500
2023-08-19T11:21+0500
жамият
ўзбекистон
ҳиндистон
шифокор
жарроҳлик амалиёти
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/02/21201625_0:0:3068:1727_1920x0_80_0_0_661d23d661c044104e00e3eeb6878b9d.jpg
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ҳиндистонлик шифокорлар Ўзбекистонда илк бор ноёб жарроҳлик операциясини ўтказади, дея хабар берди “Дунё” АА.Шу кунларда "Aakash Healthcare" ихтисослаштирилган шифохонаси жарроҳлар гуруҳи мазкур компаниянинг Тошкент шаҳридаги кўп тармоқли филиалида инновацион жарроҳлик кунларида қатнашмоқда.Шифохона бошқарувчи директори доктор Аашиш Чаудҳри бошчилигидаги тўққиз нафар юқори малакали жарроҳ 17-19 август кунлари кенг кўламли операцияларни ўтказмоқда.Ушбу жараёнда 30 дан ортиқ операция ўтказиш режалаштирилган ва уларнинг 28 таси ортопедия йўналишига тааллуқли бўлади.“Ушбу мураккаб операцияларга тайёргарлик 7-8 ой давом этди. Мазкур тиббий амалиётлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тарихида янги босқични бошлаб бермоқда", – дея қўшимча қилди доктор Аашиш Чаудҳри.Маълумот учун, "Aakash Healthcare" компанияси Тошкентда замонавий тиббиёт шаҳарчасини яратишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳиндистонлик ҳамкорлар режасига кўра, унинг доирасида энг янги инфратузилма ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган, малакали шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қиладиган замонавий шифохона, ҳамширалар тайёрлайдиган ўқув муассасаси ва бошқа тузилмалар барпо этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/02/21201625_305:0:3036:2048_1920x0_80_0_0_0affdc46a8a821c4a83b9e92da38f9d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳиндистон шифокорлар ўзбекистон илк бор ноёб жарроҳлик операцияси aakash healthcare ихтисослаштирилган шифохонаси
ҳиндистон шифокорлар ўзбекистон илк бор ноёб жарроҳлик операцияси aakash healthcare ихтисослаштирилган шифохонаси
Ҳиндистонлик шифокорлар Ўзбекистонда илк бор ноёб жарроҳлик операциясини ўтказмоқчи
Ўзбекистонда биринчи марта икки томонлама сонни алмаштириш операцияси ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ҳиндистонлик шифокорлар Ўзбекистонда илк бор ноёб жарроҳлик операциясини ўтказади, дея хабар берди
“Дунё” АА. Шу кунларда "Aakash Healthcare" ихтисослаштирилган шифохонаси жарроҳлар гуруҳи мазкур компаниянинг Тошкент шаҳридаги кўп тармоқли филиалида инновацион жарроҳлик кунларида қатнашмоқда.
Шифохона бошқарувчи директори доктор Аашиш Чаудҳри бошчилигидаги тўққиз нафар юқори малакали жарроҳ 17-19 август кунлари кенг кўламли операцияларни ўтказмоқда.
Ушбу жараёнда 30 дан ортиқ операция ўтказиш режалаштирилган ва уларнинг 28 таси ортопедия йўналишига тааллуқли бўлади.
“Ўзбекистонда биринчи марта икки томонлама сонни алмаштириш операцияси ўтказилади ва мазкур амалиёт замонавий илғор тиббиёт намунасига айланади”, дейилади хабарда.
“Ушбу мураккаб операцияларга тайёргарлик 7-8 ой давом этди. Мазкур тиббий амалиётлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тарихида янги босқични бошлаб бермоқда", – дея қўшимча қилди доктор Аашиш Чаудҳри.
Маълумот учун, "Aakash Healthcare" компанияси Тошкентда замонавий тиббиёт шаҳарчасини яратишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳиндистонлик ҳамкорлар режасига кўра, унинг доирасида энг янги инфратузилма ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган, малакали шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қиладиган замонавий шифохона, ҳамширалар тайёрлайдиган ўқув муассасаси ва бошқа тузилмалар барпо этилади.