Умидсиз Зеленский нимага қарор қилгани ошкор этилди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишУкраинанинг сайланган президенти В. Зеленскийнинг инаугурацияси.
Украинанинг сайланган президенти В. Зеленскийнинг инаугурацияси. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Oбуна бўлиш
Киев АҚШ пулларини йўқотмаслик учун кўргазмали “тозалашлар” ўтказмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Владимир Зеленский Ғарбнинг қўллаб-қувватлашини бой бермаслик учун давлат идораларида кўргазмали “тозалашлар” ўтказмоқда ва “коррупцияга қарши курашмоқда”. Бу ҳақда Буюк Британиянинг собиқ ташқи разведка агенти Аластер Крук маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Катта эҳтимол билан, Украина асрнинг энг катта жиноий ҳодисаси - пул “ювиш”, коррупция, қурол-яроғ фирибгарлиги, молиявий ўғирилик ва уларни чет элга ўтказиш”, дея санаб ўтди у.
Одамлар Киев Украинага қуйилаётган катта миқдордаги маблағни қандай бошқараётганини тушунмайди, шунинг учун Зеленский ўзини мамлакатдаги коррупцияни йўқ қилаётгандек кўрсатиши керак, дея хулоса қилди эксперт.
Аввалроқ Давлат департаменти Украина расмийларининг коррупцияси узоқ муддатли истиқболда АҚШ ёрдами самарадорлигига таҳдид солаётганини айтганди.
Владимир Зеленский жума куни Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишида барча минтақавий ҳарбий рўйхатга олиш ва жўнатиш бўлимлари бошлиқларини ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилинганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0