https://sputniknews.uz/20230818/toshkent-mahalliy-aeroporti-mashinada-kirish-37990228.html
Тошкент маҳаллий аэропорти биноси олдига машинада кириш мумкин бўлади
Тошкент маҳаллий аэропорти биноси олдига машинада кириш мумкин бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Автотранспорт воситаларининг терминал олдига кириши соддалаштирилади. Учта алоҳида йўлак ажратилади: аэропортнинг расмий таксилари, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар, шунингдек, ҳудудга 5 дақиқагача киришга рухсат берилган барча автомобиллар учун.
2023-08-18T13:45+0500
2023-08-18T13:45+0500
2023-08-18T13:45+0500
жамият
тошкент
тошкент халқаро аэропорти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/12/37985324_0:116:1180:780_1920x0_80_0_0_01b3627efd28060ff8af992b24879288.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. “Uzbekistan Airports” компанияси "Тошкент-3" маҳаллий авиақатновлар терминали олдидаги майдонни реконструкция қилишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.Лойиҳага кўра, автотранспорт воситаларининг терминал олдига кириши соддалаштирилади. Учта алоҳида йўлак ажратилади: аэропортнинг расмий таксилари, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар, шунингдек, ҳудудга 5 дақиқагача киришга рухсат берилган барча автомобиллар учун.Автомобилларнинг одамларни кутиб олиш ва кузатиш йўлаги халқаро авиақатновлар терминалидаги йўл ўтказгич (эстакада) тамойили асосида ишлайди. Автомобилнинг йўлакда туриш вақти 5 дақиқадан ошиб кетган тақдирда, ўрнатилган ва ЙҲХБ билан интеграциялашган камералар қоидабузарларга автоматик равишда жарима юборади.Қайд этилишича, майдонни реконструкция қилиш ишларини август ойи охиригача якунлаш режалаштирилган.2024 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда ҳам терминал атрофи ҳудудлари реконструкция қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/12/37985324_89:118:1069:853_1920x0_80_0_0_137fa9947660dd577074d95927837b51.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент аэропорти машинада кириш
тошкент аэропорти машинада кириш
Тошкент маҳаллий аэропорти биноси олдига машинада кириш мумкин бўлади
Автомобилнинг туриш вақти 5 дақиқадан ошиб кетса, ўрнатилган камералар автоматик равишда жарима юборади.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. “Uzbekistan Airports” компанияси "Тошкент-3" маҳаллий авиақатновлар терминали олдидаги майдонни реконструкция қилишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати
хабар берди. Лойиҳага кўра, автотранспорт воситаларининг терминал олдига кириши соддалаштирилади.
Учта алоҳида йўлак ажратилади: аэропортнинг расмий таксилари, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар, шунингдек, ҳудудга 5 дақиқагача киришга рухсат берилган барча автомобиллар учун.
Автомобилларнинг одамларни кутиб олиш ва кузатиш йўлаги халқаро авиақатновлар терминалидаги йўл ўтказгич (эстакада) тамойили асосида ишлайди. Автомобилнинг йўлакда туриш вақти 5 дақиқадан ошиб кетган тақдирда, ўрнатилган ва ЙҲХБ билан интеграциялашган камералар қоидабузарларга автоматик равишда жарима юборади.
Қайд этилишича, майдонни реконструкция қилиш ишларини август ойи охиригача якунлаш режалаштирилган.
2024 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда ҳам терминал атрофи ҳудудлари реконструкция қилинади.