https://sputniknews.uz/20230818/qishloq-qurilish-bank-biznesni-rivojlantirish-bank-37989381.html
“Қишлоқ қурилиш банк” Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади — Мирзиёев
“Қишлоқ қурилиш банк” Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади — Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
“Қишлоқ қурилиш банк” Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида маълум қилди.
2023-08-18T13:23+0500
2023-08-18T13:23+0500
2023-08-18T13:23+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/12/37989192_0:61:1170:719_1920x0_80_0_0_47d7167e0b688aedb9c1576649af0c42.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. “Қишлоқ қурилиш банк” Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида маълум қилди.Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, кичик тадбиркорлар “оёққа туриб олиши” ва фаолиятини кенгайтириши учун мутлақо янги ёндашувлар жорий қилинади.Бунда ушбу соҳа вакилларини тадбиркорликка ўқитиш, уларга лойиҳа қилиб бериш, фаолиятини молиялаштириш, маҳсулотларига бозор ва бизнесига шериклар топиш бўйича яхлит эко-тизим яратилади.Жумладан, банк ҳузурида ҳар бир ҳудудда жами 14 та кичик бизнес марказлари ташкил этилади. Марказлар ташаббускорларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашади, ўз ҳисобидан янги лойиҳа қилмоқчи бўлган тадбиркорларни ўқитади, янги лойиҳаларга зарур мутахассисларни жалб қилади, тадбиркорлар учун бухгалтерия, солиқ, аудит, маркетинг, ҳуқуқий ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/12/37989192_65:0:1104:779_1920x0_80_0_0_ff6be81a2aaad0cd2df5136dc88c5ced.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қишлоқ қурилиш банк бизнесни ривожлантириш банки президент мирзиёев
қишлоқ қурилиш банк бизнесни ривожлантириш банки президент мирзиёев
“Қишлоқ қурилиш банк” Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади — Мирзиёев
Бу янги банкнинг фаолияти ҳам, ишлаш услуби ва молиялаштириш механизмлари ҳам янгича бўлади.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. “Қишлоқ қурилиш банк” Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида
маълум қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, кичик тадбиркорлар “оёққа туриб олиши” ва фаолиятини кенгайтириши учун мутлақо янги ёндашувлар жорий қилинади.
Бунда ушбу соҳа вакилларини тадбиркорликка ўқитиш, уларга лойиҳа қилиб бериш, фаолиятини молиялаштириш, маҳсулотларига бозор ва бизнесига шериклар топиш бўйича яхлит эко-тизим яратилади.
“Бунинг учун, энг аввало, “Қишлоқ қурилиш банк” Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади. Ушбу янги банкнинг фаолияти ҳам, ишлаш услуби ва молиялаштириш механизмлари ҳам янгича бўлади”, - деди Мирзиёев.
Жумладан, банк ҳузурида ҳар бир ҳудудда жами 14 та кичик бизнес марказлари ташкил этилади. Марказлар ташаббускорларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашади, ўз ҳисобидан янги лойиҳа қилмоқчи бўлган тадбиркорларни ўқитади, янги лойиҳаларга зарур мутахассисларни жалб қилади, тадбиркорлар учун бухгалтерия, солиқ, аудит, маркетинг, ҳуқуқий ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатади.