Қибрай туманига янги ҳоким тайинланди — у ҳақида нималар маълум

© Хокимият Ташкентской областиҚибрай туманига янги ҳоким тайинланди
Қибрай туманига янги ҳоким тайинланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
Oбуна бўлиш
Оҳангарон тумани прокурори Қибрай туманига ҳоким бўлди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Қибрай туманига янги ҳоким тайинланди, дея хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги.
Адлия маслаҳатчиси Музаффар Рашидов Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.
Рашидов 1987 йил Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган.
Маълумоти – олий. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0