"Путиннинг ғалабаси". Украина НАТОни хиёнатда айблади

© AP Photo / Yves HermanПрезидент Украины Владимир Зеленский во время саммита НАТО в Вильнюсе, Литва, во вторник, 11 июля 2023 года.
Президент Украины Владимир Зеленский во время саммита НАТО в Вильнюсе, Литва, во вторник, 11 июля 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
Oбуна бўлиш
Ғарбда Украинани тинчлик музокаралари столига ўтқазиш ҳақидаги гоҳ чин гоҳ ёлғон хабарлар тез-тез тарқалмоқда. Россия бунга нима дейди? Киев режими учун бу нимани англатади? Батафсил Sputnik таҳлилида.
ТОШКЕНТ, 18 август — Sputnik. Киев ва Ғарб ўртасида дипломатик жанжал келиб чиқди. НАТО бош штаби раҳбари Стиан Йенсен Украина баъзи баҳсли ҳудудларни Россияга бериш эвазига альянсга қўшилиши мумкинлигини айтди.
Лекин биорз ўтиб бу фикр рад этилди, журналистлар ҳамма нарсани нотўғри тушунишганлиги айтилди. Аммо турли сиёсатчилар Украинада “Корея сценарийси”га неча марта шама қилганини инобатга олсак, бу баёнот дунё ҳамжамиятида жиддий қабул қилинди. Киевни нимага тайёрлашмоқда?

Ер масаласи

Йенсен ўз гапи учун аллақачон кечирим сўраган. Шунга қарамай, Украина расмийлари ғазабда. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Олег Николенко бундай музокараларни мутлақо номақбул деб атади. Унинг таъкидлашича, Киев ҳудудлар билан савдо қилмайди ва идора раҳбарининг баёноти "Россияга фойда келтирди".
Президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Йенсеннинг баёнотини “Путиннинг ғалабаси” деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бундай келишув фақат жангнинг кейинги авлодларга ўтишига олиб келади. “Халқ хизматчиси” парламент фракцияси раҳбари Девид Арахамия ҳудудлардан воз кечиш “Россия агрессияси”га туртки беришига ишонади.
Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведевнинг аниқлик киритишича, Украинадаги барча ҳудудлар “жуда баҳсли”. Хусусан, Украина НАТОга киришдан олдин Киевдан воз кечиб, пойтахтни Лвовга кўчириши керак бўлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Йенсеннинг нутқини Қўшма Штатлар Украина масаласидан чарчаганининг белгиси сифатида баҳолади.
"Либерал гуруҳ етакчилигида Оқ уй бутун дунёни бутун боши берк кўчага олиб кирди. Энди бу вазиятдан чиқишга уринишларини намойиш учун улар бир нима қилиши керак. Бу каби гоҳ чин гоҳ ёлғон ахборот ташлашлар ана шундай уринишларнинг бири", - дея хулоса қилди у.

Ҳудуд эвазига тинчлик

Йил бошида Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung нашри АҚШ гўёки Россия ва Украинага уларнинг ҳозирги натижаларини тан олган ҳолда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни таклиф қилгани ҳақида мақола чоп этди. Бу ишда гўёки Москва ва Киевга ташриф буюрган Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс вакил бўлган. Аммо қарама-қарши томонлар буни рад этишди. Ҳар икки пойтахтда эса бу маълумот рад этилди.
Украинанинг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учрагани аён бўлгач, Ғарб матбуоти бу мавзуга қайтди. Масалан, The Economist журналининг таъкидлашича, Украина фақат Россия билан ҳудудий келишмовчиликлар ҳал қилинган тақдирдагина НАТОга кириши мумкин. Нашрнинг таъкидлашича, Киев шу йўл билан жангда эриша олмаган натижагалари учун ва Ғарбдан сўраётган маблағлари учун "тўлов қилади".
EUobserver интернет ресурсининг қайд этишича, ҳозиргача мавжуд “тинчлик режалари”нинг аксарияти ҳудудларни тинчлик учун алмашишга асосланган. Киевнинг муросасизлиги эса кўпчилликнинг ғашига тегмоқда, чунки узоқ давом этадиган қуролли тўқнашувдан ҳеч ким манфаатдор эмас. НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен Вилнюсдаги саммит арафасида Украинани қисмларга бўлиб қабул қилишни таклиф қилди ва бунда ГФР ва ГДР билан бўлган тарихий тажрибага ишора қилди.
Украина оммавий ахборот воситаларида эса “Корея сценарийси” тобора кўпроқ тилга олинмоқда. Яъни, Россия назорати остидаги ҳудудлар “Шимолий Корея каби "жаҳаннам”га айланиши керак, Ғарб эса Украинанинг қолган қисмини мўъжизавий тарзда “гулли боғ”га айлантиради.
Баъзи ҳарбийлар ҳам буни тезда тугатиш кераклигини айтишади - агар Украина 1991 йил чегараларини тикламаса ҳам бундан жуда кам одам хафа бўлади. Мустақиллик муҳимроқ.

Биринчи уриниш

Сиёсатшунос Александр Дудчак Женсеннинг нутқини вазиятни текшириб кўришга уриниш деб ҳисоблайди. НАТО барча керакли маълумотларни тўплаши биланоқ, унинг сўзлари рад этилди.
"Урушдан пул топаётганлар бу манфаатларнинг таслим бўлиши деб ҳайқиришади. Аммо урушни тўхтатмоқчи бўлганлар ҳам бор. Москва таклифни кўриб чиқишга тайёр, аммо оқибатлари ҳақида ўйлаш керак. Махсус операциянинг тугатилиши, келажакда, Киев куч тўплаганидан сўнг, унинг қайта бошланишига олиб келиши мумкин. Шуни учун Украина таслим бўлгунича давом этган маъқул”, — деди у РИА Новости
Сиёсатшунос Сергей Марков фикрича, НАТО ҳали бир қарорга келмаган. "Россиянинг ҳарбий мағлубияти асосий сценарий бўлиб қолмоқда, бироқ Украинани альянсга қисман киритиш вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу Москвага ёқмайди. Асосий мақсад - демилитаризация ва денасификация. Яъни, ёнимизда бизга кескин қарши душман бўлмаслиги керак. Масалан, Ҳиндистон (ва Покистон – таҳрир) ва Исроил (ва Фаластин. – таҳрир) каби антагонист давлат бўлмаслиги керак”, — деди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, муроса излаш мумкин, аммо уларнинг ҳар бири айни дамда Россия Россия томонидан ён беришни англатади. Шу маънода у Дудчакнинг фикрига қўшилади: Киев ҳамкорлари жанговар ҳаракатлар тўхтатилишини можаронинг тугаши эмас, балки иккинчи раунд олдидан берилган муҳлат сифатида қабул қилади.
Янгиликлар лентаси
0