https://sputniknews.uz/20230818/ozbekiston-hunarmand-mahsulot-singapur-37975027.html
Ўзбекистонлик ҳунармандлар ўз маҳсулотларини Сингапурда намойиш этишди
Ўзбекистонлик ҳунармандлар ўз маҳсулотларини Сингапурда намойиш этишди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси “NATAS Holidays 2023” сайёҳлик ярмаркасида иштирок этди.
2023-08-18T09:39+0500
2023-08-18T09:39+0500
2023-08-18T09:39+0500
туризм
сингапур
ўзбекистон
кўргазма
ҳунармандлар
маҳсулот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/12/37975211_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_2a5f76c24cdbf7c10d7e127825a887bf.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳунармандлар Сингапурда ўтказилган ярмаркада ўз маҳсулотларини намойиш этишди, дея хабар берди Туризим қўмитаси.Сингапурда Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик туризм тадбирларидан бири бўлган “ NATAS Holidays 2023” халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси мақсадли ҳамкор сифатида иштирок этди.Делегация таркибидан Ўзбекистон Туризм қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ вакиллари, шунингдек, мамлакатнинг таниқли ҳунармандлари ва Ўзбекистон Давлат филармонияси ижодкорлари ўрин олди.Уч кун давом этган ярмарка жараёнларида Ўзбекистон стендида етакчи ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар тақдим этилди, шунингдек, Ўзбекистон маданият намояндаларининг мусиқий чиқишлари ҳам ташкил этилди.Ярмаркада Ўзбекистондан ташқари Хитой, Жанубий Корея, Тайван, Гонконг, Малдив ороллари, Макао ва бошқа давлатлардан сайёҳлик ташкилотлари иштирок этди.Айтилишича, сингапурлик сайёҳларнинг қизиқиши Буюк Ипак йўлининг қадим замонларда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари орқали ўтганлиги ва бу шаҳарлар ўз навбатида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилгани билан боғлиқ.Уч кун давомида ярмаркага 107 мингдан ортиқ иштирокчи ташриф буюрди ва Ўзбекистон томони бир қатор туризм ташкилотлари билан манфаатли келишувларга эришди.
сингапур
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/12/37975211_67:0:1134:800_1920x0_80_0_0_acc3969df9e584af6fefe540f828d737.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сингапур natas holidays 2023 сайёҳлик ярмаркаси
ўзбекистон сингапур natas holidays 2023 сайёҳлик ярмаркаси
Ўзбекистонлик ҳунармандлар ўз маҳсулотларини Сингапурда намойиш этишди
Ўзбекистон делегацияси “NATAS Holidays 2023” сайёҳлик ярмаркасида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳунармандлар Сингапурда ўтказилган ярмаркада ўз маҳсулотларини намойиш этишди, дея хабар берди
Туризим қўмитаси. Сингапурда Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик туризм тадбирларидан бири бўлган “ NATAS Holidays 2023” халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси мақсадли ҳамкор сифатида иштирок этди.
Делегация таркибидан Ўзбекистон Туризм қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ вакиллари, шунингдек, мамлакатнинг таниқли ҳунармандлари ва Ўзбекистон Давлат филармонияси ижодкорлари ўрин олди.
Уч кун давом этган ярмарка жараёнларида Ўзбекистон стендида етакчи ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар тақдим этилди, шунингдек, Ўзбекистон маданият намояндаларининг мусиқий чиқишлари ҳам ташкил этилди.
Ярмаркада Ўзбекистондан ташқари Хитой, Жанубий Корея, Тайван, Гонконг, Малдив ороллари, Макао ва бошқа давлатлардан сайёҳлик ташкилотлари иштирок этди.
“Ўзбекистон стенди сингапурликларнинг Жанубий Корея, Хитой, Япония ва Жануби-Шарқий минтақанинг бошқа мамлакатларига анъанавий саёҳатларидан фарқ қилувчи мутлақо янги йўналиш сифатида уларда катта қизиқиш уйғотди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, сингапурлик сайёҳларнинг қизиқиши Буюк Ипак йўлининг қадим замонларда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари орқали ўтганлиги ва бу шаҳарлар ўз навбатида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилгани билан боғлиқ.
Уч кун давомида ярмаркага 107 мингдан ортиқ иштирокчи ташриф буюрди ва Ўзбекистон томони бир қатор туризм ташкилотлари билан манфаатли келишувларга эришди.