Ўзбекистондаги энг фаол тадбиркорлар қайси вилоятда

© Пресс-служба президента Узбекистана“Сиёвуш текстил” корхонаси.
“Сиёвуш текстил” корхонаси. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
Oбуна бўлиш
"Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан энг кўп Бухоро ва Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Энг кўп “Фаол тадбиркор” Бухоро вилоятига тўғри келмоқда. Бу президент тақдирлаш тўғрисидаги имзолаган тегишли фармондан маълум бўлди.
Президент бутун республика бўйича 126 нафар тадбиркорни "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони кўкрак нишони билан тақдирлади. Уларнинг энг кўпи Бухоро ва Фарғона вилоятлари ҳамдаТошкент шаҳрига тўғри келмоқда.
Бухоро вилояти 16 нафар
Фарғона вилояти 13 нафар
Тошкент шаҳри 13 нафар
Сирдарё вилояти 10 нафар
Сурхондарё вилояти 10 нафар
Тошкент вилояти 9 нафар
Самарқанд вилояти 9 нафар
Андижон вилояти 7 нафар
Жиззах вилояти 7 нафар
Навоий вилояти 7 нафар
Наманган вилояти 7 нафар
Қашқадарё вилояти 6 нафар
Қорақалпоғистон Республикасидан 6 нафар
Хоразм вилояти 6 нафар
Мазкур кўкрак нишони тадбиркорларга соҳани ривожини янги босқичга кўтариш, мамлакатнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги катта хизматлари, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш, иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун берилди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг бизнесда эришаётган амалий натижалари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки инобатга олинган.
Янгиликлар лентаси
0