Мирзиёев қатор тадбиркорларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаХалқаро конгресc марказида президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Халқаро конгресc марказида президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ишбилармонларни ушбу байрам билан табриклаб, ўзининг чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев қатор тадбиркорларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.
Халқаро конгресc марказида президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Бундай учрашув илк бор 2021 йил 20 августда ташкил этилган эди. Давлат раҳбарининг таклифи билан бу анъанага айланди ҳамда мазкур сана мамлакатда “Тадбиркорлар куни” этиб белгиланди.
Тадбир аввалида Шавкат Мирзиёев ишбилармонларни ушбу байрам билан табриклаб, ўзининг чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Международном конгресс-центре проходит открытый диалог президента республики Узбекистан с предпринимателями.
В Международном конгресс-центре проходит открытый диалог президента республики Узбекистан с предпринимателями. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
"Ҳар бир мамлакатда тадбиркорлар катта куч-қудрат бўлиб келган. Ўзбекистонимизда ҳам иқтисодиётни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларни обод этишга ҳаракат қиляпмиз. Бунга энг катта ҳисса қўшаётган ким? Тадбиркорлар! Сизлар ҳар бирингиз қаҳрамонсиз, фидойисиз. Биз сизлар билан фахрланамиз", – деди давлатимиз раҳбари.
Бизнесга шароитлар натижасида бу соҳа изчил ривожланаётгани қайд этилди. Ўтган бир йилда кичик тадбиркорлар сони 40 мингтага, ўрта тадбиркорлар сони 2 мингтага, йирик корхоналар сони эса 400 тага кўпайган.
Берилган енгилликлардан фойдаланиб, бир йилда 155 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллион доллардан ошган. Киритилган йиллик хорижий сармоялар ҳажми эса илк бор 10 миллиард долларга етган.
Президентнинг 18 августдаги фармонига мувофиқ, мамлакат иқтисодий қудрати ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда намуна кўрсатаётган 44 нафар фуқаро давлат мукофотлари билан тақдирланди. Байрам тадбирида уларга ана шу унвон, орден ва медаллар топширилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
В Международном конгресс-центре проходит открытый диалог президента республики Узбекистан с предпринимателями. - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
В Международном конгресс-центре проходит открытый диалог президента республики Узбекистан с предпринимателями. - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
В Международном конгресс-центре проходит открытый диалог президента республики Узбекистан с предпринимателями. - Sputnik Ўзбекистон
3/3
1/3
2/3
3/3
Шунингдек, жойларда 126 нафар илғор бизнесменга “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони топширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0