Тошкент вилоятининг Янгийўл туманига янги ҳоким тайинланди

Одилжон Атауллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Oбуна бўлиш
Туманнинг собиқ раҳбари Улуғбек Ялгашов президент раислигида ўтказилган йиғилишда ишдан олинган эди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Одилжон Атоуллаев Тошкент вилоятининг Янгийўл туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари Янгийўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тумани ҳокими лавозимига Одилжон Атоуллаев номзодини тавсия қилди.
Халқ депутатлари Янгийўл тумани Кенгаши Атоуллаев номзодини ҳокимликка маъқуллади.
Атоуллаев 1980 йили Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2008 йил Андижон Давлат университетини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Туманнинг собиқ раҳбари Улуғбек Ялгашовпрезидент раислигида ўтказилган инвестиция масалаларига доир йиғилиш якунларига кўра ишдан олинган эди.
Янгиликлар лентаси
0