Саудия компаниялари Ўзбекистон йўл-қурилиши соҳаси лойиҳаларида иштирок этади

© Министерство транспортаСаудия компаниялари Ўзбекистон йўл-қурилиши соҳаси лойиҳаларида иштирок этади
Саудия компаниялари Ўзбекистон йўл-қурилиши соҳаси лойиҳаларида иштирок этади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Oбуна бўлиш
Транспорт вазири ўринбосари Илҳом Абдуғаффоров Саудия Арабистони вакиллари билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Саудия Арабистони компаниялари Ўзбекистоннинг йўл-қурилиши соҳасига инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Транспорт вазири ўринбосари Илҳом Абдуғаффоров Саудия Арабистонининг “Al Bawani Company” ва “Shibh Al Jazira Contracting Company (SAJCO)” компаниялари консорсиуми вакиллари билан учрашди.
Таъкидланишича, Илҳом Абдуғаффоров “Al Bawani Company” давлат-хусусий шериклик лойиҳалари директори Жамил Ади ва "SAJCO" компаниясининг ҳамкорлик ишлари бўйича директори Ваққос Исмоил билан йўл соҳасида давлат-хусусий шериклик доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди.
Янгиликлар лентаси
0