Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанча?

© unsplash/Bench AccountingРабота в интернете. Иллюстративное фото
Работа в интернете. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Oбуна бўлиш
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,3 фоизга ошган.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига интернет тармоғига уланган абонентлар сони 26,7 миллионтани ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,3 фоизга ошган.
Ҳудудлар орасида интернет тармоғига уланганлар сони:
энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида - 5,4 млн;
энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида - 0,7 млн.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 36,4 млн нафарни ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0