Озарбайжонда ўзбек заргарлик брендлари тақдим қилинади

© Sputnik / Анна ЖелиховскаяУникальные серебряные украшения от самаркандских мастеров
Уникальные серебряные украшения от самаркандских мастеров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Oбуна бўлиш
Озарбайжонда “Made in Uzbekistan” стенди билан ўзбек заргарлик брендлари тақдимоти ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси делегацияси Боку шаҳрида Озарбайжон Заргарлар Ассосацияси вакиллари билан учрашди. Бу хақда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида ташкилотлар ўртасида шаклланган алоқалар, қўшма ишлар ва лойиҳалар, истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Томонлар бир қатор потенциал лойиҳаларга эътибор қаратди.
Жумладан:
Озарбайжон ишлаб чиқарувчилари учун хомашё сифатида ўзбек олтинининг мавжудлиги;
Озарбайжон-Ўзбекистон компаниялари иштирокида қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва учинчи давлатларга экспорт қилиш;
Ўзбекистонда жойлашган савдо марказларида “Made in Azerbaijan” стенди билан Озарбайжон заргарлик брендлари тақдимоти ҳамда Озарбайжонда жойлашган савдо марказларида “Made in Uzbekistan” стенди билан ўзбек заргарлик брендлари тақдимотини ўтказишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январ ойида Озарбайжон Заргарлар Ассосацияси ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Унга мувофиқ, ўтган 3 йил мобайнида бир қатор самарали лойиҳалар амалга оширилган. Хусусан, озарбайжонлик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар учун бир нечта бизнес-форумлар ташкил этилиб, 2021 йил Бухоро вилоятида заргарлик фестивалида Озарбайжон брендлари тақдимоти ўтказилган.
Янгиликлар лентаси
0