Мирзиёев транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

© пресс-служба президентаМирзиёев транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
Мирзиёев транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Oбуна бўлиш
Тақдимотда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш кўрсаткичлари ва режалари тўғрисида ҳам ахборот берилди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Транспорт инфратузилмаси кенглиги ва қулайлиги мамлакат ривожини кўрсатувчи, унга қўшимча импульс берувчи муҳим омил. Ўзбекистонда бу соҳада кўплаб лойиҳалар амалга оширилиб, автомобиль, авиация, темир йўл, метрополитен каби барча тармоқларда янги объектлар ишга туширилди.
© пресс-служба президентаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов в области транспорта, энергетики и промышленности
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов в области транспорта, энергетики и промышленности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Шундай лойиҳалардан яна бири – "Тошкент-Шарқий" аэропортининг янгиланиши. Давлат раҳбари ўтган ойда унинг қурилишини бориб кўрган эди. Унда берилган топшириқлар асосида мажмуа бош режаси самарадорлик жиҳатидан такомиллаштирилди. Хусусан, аэропорт ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади. Бунинг эвазига уни сақлаб туриш харажатлари ҳам камаяди.
Ҳозирда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб бўлинган. Бу ерда 2 та – юқори мартабали меҳмонлар учун ҳамда бизнес-авиация терминали бўлади. 25 та самолёт учун тураргоҳ, ангарлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилади. Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади.
© пресс-служба президентаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов в области транспорта, энергетики и промышленности
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов в области транспорта, энергетики и промышленности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Шунингдек, тақдимот давомида Ўзбекистонда энергетика қувватларини ошириш масаласига эътибор қаратилди. Жумладан, пойтахтда электр энергияси тармоқларининг фавқулодда ҳолатларга бардошлилигини мустаҳкамлаш ҳамда муқобил энергия манбаларини интеграция қилиш чоралари кўрилмоқда.
Қайта тикланувчи энергия тармоғида жами қуввати 13 минг 777 мегаваттлик 33 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, электр энергияси инфратузилмасини такомиллаштириш ва об-ҳаво шароитларига чидамлилигини ошириш, захира қувватлар ҳосил қилиш, истеъмолни ақлли бошқариш бўйича иш олиб борилмоқда.
© пресс-служба президентаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов в области транспорта, энергетики и промышленности
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов в области транспорта, энергетики и промышленности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Тақдимотда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш кўрсаткичлари ва режалари тўғрисида ҳам ахборот берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Sputnik Тошкентда яқин келажакда қандай йирик янги объектлар пайдо бўлиши ҳақида маълумот берган эди.
Янгиликлар лентаси
0