"Луна-25" Ой юзасининг биринчи суратини олди

© Foto : ГК "Роскосмос""Луна-25" сделала первый снимок лунной поверхности.
Луна-25 сделала первый снимок лунной поверхности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Oбуна бўлиш
"Роскосмос" агентлиги "Луна-25" автоматик станцияси томонидан Ойнинг Ердан кўринмайдиган томонида олинган илк суратни намойиш қилди.
Ой орбитаси бўйлаб парвоз қилаётган "Луна-25" СТС-Л комплекси телекамералари ёрдамида Ой юзасининг биринчи суратини олди.
Расмда Ойнинг орқа томони жанубий қутбидаги Зееман кратери тасвирланган. Кратер марказининг координаталари жанубий кенгликнинг 75 градусига ва ғарбий узунликнинг 135 градусига тўғри келади.
Ердан кўринмайдиган Зееман кратери Ой юзасидаги ноёб объект бўлиб, тадқиқотчиларда катта қизиқиш уйғотади - унинг туби нисбатан текис бўлиб, атрофини ўраб турган уюм баландлиги 8 километргача етади.
Олинган тасвирлар ушбу кратер ҳақидаги мавжуд маълумотларни сезиларли даражада тўлдиради. Ойнинг орқа томонининг дунёдаги биринчи тасвири 1959 йил октябрь ойида СССРнинг "Луна-3" автоматик станцияси томонидан олинган эди.
"Луна-25" ой юзасидаги кузатишларини АДРОН-ЛР ва ПмЛ ҳамда АРИEС-Л асбоблари ёрдамида амалга оширди. Ой юзасидан гамма-нурлар ва нейтронлар оқими ўлчанади, шунингдек, ой яқин орбитасидаги космик плазма ва газ-чанг экзосфераси параметрлари ўлчанади.
Янгиликлар лентаси
0