https://sputniknews.uz/20230817/kapitalbank-birinchi-bolib-kriptovalyuta-kartalarini-chiqardi-37970603.html
Капиталбанк биринчи бўлиб криптовалюта карталарини чиқарди
Капиталбанк биринчи бўлиб криптовалюта карталарини чиқарди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фуқаролари криптоактивларни фақат миллий провайдерлар орқали сотиб олишлари, сотишлари ва алмашишлари мумкин. 17.08.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-08-17T22:06+0500
2023-08-17T22:06+0500
2023-08-17T22:06+0500
ўзбекистон
криптовалюта
банк
биржа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/932/81/9328167_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_111cd57d26c51526d9c261a90f25f4d7.jpg
ТОШКEНТ, 17 авг – Sputnik. АТБ "Капиталбанк" Ўзбекистонда биринчи бўлиб криптовалюта картасини муомалага чиқарди”. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди. Хабарда айтилишига кўра, 15 август куни криптокарталар Live-режимида чиқарилган. Айни дамда синовнинг барча босқичлари якунланиб, карталар тест чекловларисиз ишлай бошлаган. Энлди эса банк кейинги босқични - криптокарталарни чиқариш учун аризаларни қабул қилишни бошлайди.Бундан олдин Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) криптоактивлар муомаласи соҳасида махсус тартибга солиш режими иштирокчилари реестрини яратган эди. Унинг таркибига Капиталбанкдан ташқари яна Равнақ банки ҳамда давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор - Uzinfocom кирган эди. Банклар томонидан крипто-карталарни тўлиқ ишга тушириш декабрь ойида режалаштирилган эди.2023 йил 1 январдан Ўзбекистонда фуқаролар ва юридик шахслар криптоактивларни фақат миллий провайдерлар орқали сотиб олишлари, сотишлари ва алмашишлари мумкин. Февраль ойида норезидент юридик шахслар республикада криптоактивлар билан операцияларни амалга ошириш учун Ўзбекистон тижорат банкларида ҳисоб рақамларини очиш ҳуқуқини олди. Июнь ойида ИЛМА республикадаги биринчи крипто депозитарийга лицензия берди.Ўзбекистонда криптовалюталарни сотиш фақат ихтисослашган криптобиржалар орқали амалга оширилиши мумкин. Шу билан бирга, криптовалюталар билан савдо қилувчи биржа ва электрон тизимлари Ўзбекистон ҳудудидаги серверларини жойлаштириши керак. 2019 йил декабрь ойида Жанубий Кореянинг Kobea Group компанияси мамлакатда UzNEX крипто биржасини яратиш ва фаолият юритиш учун биринчи ва ҳозирча ягона лицензияни олган эди. Айни пайтда республикада тўртта криптодўкон ҳам рўйхатдан ўтган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/932/81/9328167_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_46c54a512f4a14ab9e2f1b633a5858b2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, криптовалюта, банк, биржа
ўзбекистон, криптовалюта, банк, биржа
Капиталбанк биринчи бўлиб криптовалюта карталарини чиқарди
Ўзбекистонда фуқаролари криптоактивларни фақат миллий провайдерлар орқали сотиб олишлари, сотишлари ва алмашишлари мумкин.
ТОШКEНТ, 17 авг – Sputnik. АТБ "Капиталбанк" Ўзбекистонда биринчи бўлиб криптовалюта картасини муомалага чиқарди”. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишига кўра, 15 август куни криптокарталар Live-режимида чиқарилган. Айни дамда синовнинг барча босқичлари якунланиб, карталар тест чекловларисиз ишлай бошлаган. Энлди эса банк кейинги босқични - криптокарталарни чиқариш учун аризаларни қабул қилишни бошлайди.
“Ўзбекистонда криптокарталарнинг пайдо бўлиши уч томонлама ҳамкорлик туфайли мумкин бўлди – UzNEX крипто биржаси криптовалюта билан операцияларни қайта амалга оширади, жумладан конвертация қилади, "Капиталбанк" АТБ криптокарталарни чиқаради ва уларга хизмат кўрсатади, Mastercard эса тўловларни амалга ошириш учун платформани тақдим этади”, — деб қўшимча қилди матбуот хизмати.
Бундан олдин Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) криптоактивлар муомаласи соҳасида махсус тартибга солиш режими иштирокчилари реестрини яратган эди. Унинг таркибига Капиталбанкдан ташқари яна Равнақ банки ҳамда давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор - Uzinfocom кирган эди. Банклар томонидан крипто-карталарни тўлиқ ишга тушириш декабрь ойида режалаштирилган эди.
2023 йил 1 январдан Ўзбекистонда фуқаролар ва юридик шахслар криптоактивларни фақат миллий провайдерлар орқали сотиб олишлари, сотишлари ва алмашишлари мумкин. Февраль ойида норезидент юридик шахслар республикада криптоактивлар билан операцияларни амалга ошириш учун Ўзбекистон тижорат банкларида ҳисоб рақамларини очиш ҳуқуқини олди. Июнь ойида ИЛМА республикадаги биринчи крипто депозитарийга лицензия берди.
Ўзбекистонда криптовалюталарни сотиш фақат ихтисослашган криптобиржалар орқали амалга оширилиши мумкин. Шу билан бирга, криптовалюталар билан савдо қилувчи биржа ва электрон тизимлари Ўзбекистон ҳудудидаги серверларини жойлаштириши керак. 2019 йил декабрь ойида Жанубий Кореянинг Kobea Group компанияси мамлакатда UzNEX крипто биржасини яратиш ва фаолият юритиш учун биринчи ва ҳозирча ягона лицензияни олган эди. Айни пайтда республикада тўртта криптодўкон ҳам рўйхатдан ўтган.