https://sputniknews.uz/20230817/jarima-maydonchasi-axborot-tizimi-37943353.html
“Жарима майдончаси” ахборот тизими ишлаб чиқилади
“Жарима майдончаси” ахборот тизими ишлаб чиқилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2023 йил 1 ноябргача “Жарима майдончаси” ахборот тизими ишлаб чиқилади. тизими орқали, жумладан, ушланган, тўхташ жойларига жойлаштирилган ва олиб чиқишга рухсат берилган транспортлар рўйхати юритилади; транспортларни тўхташ жойларидан олиб чиқиш учун барча тўловлар (жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар) электрон амалга оширилади.
2023-08-17T14:15+0500
2023-08-17T14:15+0500
2023-08-17T14:15+0500
жамият
ўзбекистон
жарима
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/12/36940260_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_34343b464202040fd7d529472a6c3e90.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил 1 ноябргача “Жарима майдончаси” ахборот тизими ишлаб чиқилади. Бу 11 август куни Ҳукумат қарори билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда назарда тутилган.Ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, 2024 йил 1 январдан:- қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали очиқ танлов асосида танлаб олинади;- ушланган транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали амалга оширилади;- транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш (ташиш) ҳамда сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари жойлардаги ҳокимликлар томонидан белгиланади.“Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали, жумладан:Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/12/36940260_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_0ee34f274cba472861c3a230370563c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жарима майдончаси ахборот тизими автомобил штраф аниқлаш онлайн тўлаш ўзбекистон
жарима майдончаси ахборот тизими автомобил штраф аниқлаш онлайн тўлаш ўзбекистон
“Жарима майдончаси” ахборот тизими ишлаб чиқилади
Мазкур ахборот тизими 2023 йил 1 ноябргача ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил 1 ноябргача “Жарима майдончаси” ахборот тизими ишлаб чиқилади. Бу 11 август куни Ҳукумат қарори билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда
назарда тутилган. Ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, 2024 йил 1 январдан:
- қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали очиқ танлов асосида танлаб олинади;
- ушланган транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали амалга оширилади;
- транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш (ташиш) ҳамда сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари жойлардаги ҳокимликлар томонидан белгиланади.
“Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали, жумладан:
ушланган, тўхташ жойларига жойлаштирилган ва олиб чиқишга рухсат берилган транспортлар рўйхати юритилади;
транспортларни тўхташ жойларидан олиб чиқиш учун барча тўловлар (жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар) электрон амалга оширилади.
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.