Ғарб чарчаган. Украина мағлубиятга тайёрланмоқда
© AP Photo / Efrem LukatskyНАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Украина президенти Владимир Зеленский.
© AP Photo / Efrem Lukatsky
Oбуна бўлиш
Украина қарши ҳужумининг муваффақиятсизлиги охир оқибат Ғарбни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилади, лекин Киев бунга жон жаҳди билан қарши, чунки уларнинг ҳокимиятини фақат "уруш ҳолати" кўтаради.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Келаси йил охиригача Киев АҚШ ва Европа Иттифоқининг ҳарбий ёрдамини йўқотиши мумкин, деб ёзади Ғарб ОАВлари. Натижада, жанговар ҳаракатлар интенсивлигини камайтириш ва Россия билан музокаралар ҳақида жиддий ўйлаш керак бўлади. Бу нимага олиб келиши мумкин?
Музокаралар вақти
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба яқинлашиб келаётган куз жуда оғир бўлишини тан олди, чунки иттифоқчилар орасида Москва билан мулоқотга чақириқлар кучаймоқда ва Глобал Жануб вакилларини Киевни сўзсиз қўллаб-қувватлашга ишонтириб бўлмайди.
© AP Photo / Efrem LukatskyУкраина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба
© AP Photo / Efrem Lukatsky
Шу билан бирга, вазир эртами кеч музокаралар бошланишига рози бўлди. Катта эҳтимол билан воситачи орқали.
Маълумки, ўтган йилнинг кузида Украина ҳукумати қонунчилик даражасида Москва билан ҳар қандай сиёсий алоқаларни тақиқлаган эди. Аммо вазият ўзгармоқда.
Албатта, Киев ҳудудларни тинчликка алмашиш имкониятини ғазаб билан рад этади. Буни таклиф қилаётганлар ўзларининг одатдаги ишларини тезроқ бошлаш ҳақида ўйлашмоқда, деди Кулеба. Украина эса ҳудудий яхлитлик ва хавфсизлик кафолатларини тиклашга муҳтож.
Москва ҳеч қандай шартларсиз, бироқ “воқеликни ҳисобга олган ҳолда” музокараларга тайёр. Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Метью Миллернинг сўзларига кўра, Вашингтон ҳеч қачон Киев буни қатъиян рад этишини талаб қилмаган.
Пул йўқ
Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми Зеленский жамоаси ваъда қилганидек тез ва ғалабали эмас, балки суст ва қонли бўлиб чиқди. Бу Ғарбни хафа қилди. Энди Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар Украинага пул ва қурол-яроғ юборишда давом этиш керакми ёки йўқлигини муҳокама қилмоқда, чунки улар олинган ресурслардан тўғри фойдалана олишига шубҳа пайдо бўлди.
Олаф Шолц можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга умид билдирди. Шу билан бирга, у Саудия Арабистонида ўтган йиғилишга ишора қилди, унда ўнлаб мамлакатлар Москва ва Киев ўртасидаги қарама-қаршиликни муҳокама қилган эди.
Германия канцлери ушбу форумни Россияга босим элементи сифатида кўрсатишга уринган бўлсада, Украина ўзи хоҳлаган нарсага эриша олмагани аниқ: Глобал Жануб ҳеч қачон Ғарбга қўшилмаган.
Германиянинг Build нашри огоҳлантиради: агар Украина Қуролли кучлари муваффақият қозонмаса, Россия қарши ҳужумга ўтади. Ва иттифоқчилар олдида: балки урушни тўхтатиш яхшироқдир деган савол туғилади. Die Welt газетаси ҳам худди шу йўналишда фикр юритади.
© AP Photo / Markus SchreiberГермания канцлери Олаф Шольц
Германия канцлери Олаф Шольц
© AP Photo / Markus Schreiber
Украина ва Қўшма Штатлар ўртасида ҳам ҳамма нарса силлиқ кетаётгани йўқ. Оқ уй Конгрессдан Киевга фавқулодда ҳарбий ёрдам сифатида 13 миллиард доллар сўради. Пул 30 сентябргача тўланади. Бироқ Вакиллар палатасини назорат қилувчи республикачилар иккиланиб турибди. Кўпчилик Доналд Трамп нуқтаи назарига мойил бўлиб, у можарони имкон қадар тезроқ бартараф этиш учун қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтириш эмас, балки камайтиришга чақирмоқда.
Бундан ташқари, CNN маълумотларига кўра, америкаликларнинг 55 фоизи Конгресс Оқ уй сўровини рад этиши керак, деб ҳисоблайди. Бироқ, 48%, аксинча, ҳарбий ёрдамни ошириш тарафдори.
Полша президенти Анжей Дуда Киевнинг адвокати ролини бажармоқда. Аммо ниҳоятда муваффақиятсиз. The Washington Post нашрининг ёзишича, у қўшимча қурол етказиб бериш зарурлигини қуйидагича оқлаган: украиналик аскарларнинг ҳаёти Америка аскарлариникидан анча арзон.
Вақти келди
Украиналик сиёсатшунос Вадим Карасевнинг фикрича, Киев расмийлари Истанбул келишувига рози бўлиши керак эди. "Ниҳоят, Кулеба музокараларни эслади. Ҳечдан кўра кеч яхши. <…> НАТО Украинага авиациясиз қарши ҳужумни бошлашни таклиф қилди, шунинг учун энди биз Россиянинг жавоб зарбасини кутишимиз керак. <…>
2022 йил апрель ойи бошида Арахамия президент офисида "руслар билан келишиб олганини ва буни шампан виноси билан нишонлаш мумкин"лигини айтган эди. Аммо кейинроқ Байден ва Жонсон босими остида улар Москвани ҳарбий мағлубиятга учратишга қарор қилишди”, деди у маҳаллий ОАВлардан бирига берган интервьюсида.
© Sputnik / Максим Дурнев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти ёрдамчиси Влдаимир Мединский ва Украинанинг "Слуга Народа" фракцияси раҳбари Давид Арахамия музокаралари. Туркия, Истанбул.
Россия президенти ёрдамчиси Влдаимир Мединский ва Украинанинг "Слуга Народа" фракцияси раҳбари Давид Арахамия музокаралари. Туркия, Истанбул.
© Sputnik / Максим Дурнев
/ Россиялик экспертларнинг фикрича, ҳозирча Киев таклифлари Москва учун аҳамиятсиз. Сиёсий таҳлилчи Родион Мирошник фикрича, Кулеба оғир куз ҳақида гапирар экан, аввало ўзини ва ҳукмрон элитанинг бошқа вакилларини назарда тутади. "Шахсан улар учун Ғарб давлатлари назарида Украина мақомининг ҳар қандай ўзгариши — фожиа.
Кулеба, Резников, Зеленский ва бошқалар Россия билан қуролли қарама-қаршиликдан бошқа ҳеч қандай режимда ҳукмронлик қила олмайди. Шу билан бирга, қарши ҳужум муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, АҚШ ва Европа Иттифоқи улардан безиган, - деди эксперт РИА Новости билан суҳбатда.
Унинг фикрига Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия академияси эксперти Денис Денисов ҳам қўшилади. Украинада яқин орада Москва билан мулоқот зарурлиги ҳақида мунозара бошланади, дейди у. "Ҳамма бошқа вариант йўқлигини тушунади. Қарши ҳужум муваффақиятсизлиги билан бирга барча муқобил вариантлар ҳам ўтиб кетди", - дея таъкидлайди таҳлилчи.
Аммо урушнинг охири ҳали узоқда. Бундан ташқари, қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатларини тўхтатиш учун узоқ вақт керак бўлади. Шундан кейингина томонлар сулҳ масаласини муҳокама қила бошлайди. Мутлақ тинчлик ҳақида гапиришга ҳали эрта.