Самарқандда Туркий дунё тиббиёт конгресси бўлиб ўтди

© Минздрав УзбекистанаВ Самарканде прошел Медицинский конгресс тюркского мира
В Самарканде прошел Медицинский конгресс тюркского мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Oбуна бўлиш
Тадбир доирасида Ўзбекистон — Туркия тиббиёт форуми ҳам бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Самарқанд шаҳри Туркий дунё тиббиёт конгресси, Туркий давлатлар ташкилоти cоғлиқни сақлаш вазирларининг йиғилиши ва Ўзбекистон —Туркия тиббиёт форуми бўлиб ўтди.
Халқаро тадбир доирасида тиббиёт кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда иштирокчи мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирлари замонавий тиббий технологиялар ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари билан мулоқот қилди.
Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон — Туркия тиббиёт форуми доирасида икки томонлама B2B форматдаги музокаралар ҳамда соғлиқни сақлаш вазирларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтди.
Туркий давлатлар ташкилотининг соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилишида нуфузли меҳмонлар “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Янгиликлар лентаси
0