Бугун пойтахтнинг айрим кўчаларида "свет" бўлмайди — манзиллар

© АО "Региональные электрические сети"Айрим кўчаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Айрим кўчаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Oбуна бўлиш
Бектемир ва Олмазор туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Бугун пойтахтнинг иккита туманидаги айрим кўчаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида айрим туманлардаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Бектемир тумани: "Устозлар" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Олмазор тумани: "Янги Тошкент" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Хабарда "Ҳудудий электр тармоқлари" мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Янгиликлар лентаси
0