https://sputniknews.uz/20230816/ozbekiston-va-qirgiziston-bosh-vazirlari-ishtirokida-yigilish-otkazildi-37920617.html
Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари иштирокида йиғилиш ўтказилди — тафсилотлар
Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари иштирокида йиғилиш ўтказилди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Йиғилиш икки мамлакат бош вазирлари иштирокида ўтказилди.
2023-08-16T16:40+0500
2023-08-16T16:40+0500
2023-08-16T16:57+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/10/37920778_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d49bf85c0230797a00bb9e82db0fdf9e.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Бугун, 16 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат порталида маълум қилинди.Қайд этилишича, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Унинг ҳажмини 2 млрд долларга етказиш имконияти мавжуд. Сув хўжалиги, энергетика, транспорт, автомобилсозлик ҳамда бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Маданий-гуманитар алмашинув янада кенгаймоқда. Шунингдек, энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.Томонлар маданий-гуманитар, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўзаро маданият кунлари, этноспорт фестиваллари, тадбирлар, концерт ва кўргазмалар ўтказиш ташаббусини илгари сурди.Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши якунлари юзасидан баён имзоланди.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/10/37920778_186:189:1071:853_1920x0_80_0_0_63f9afc97528f76cb6695f7b3cde748e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қирғизистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари иштирокида йиғилиш ўтказилди — тафсилотлар
16:40 16.08.2023 (янгиланди: 16:57 16.08.2023) Йиғилиш икки мамлакат бош вазирлари иштирокида ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Бугун, 16 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат порталида
маълум қилинди. Йиғилиш икки мамлакат бош вазирлари иштирокида ўтказилди. Унда сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида кенг қамровли ва ўзаро манфаатли алоқалар жадал ривожланиб бораётгани, бунда, икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродалари, мунтазамлик касб этган дўстона ва ишончли мулоқотлари асосий омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
Қайд этилишича, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Унинг ҳажмини 2 млрд долларга етказиш имконияти мавжуд. Сув хўжалиги, энергетика, транспорт, автомобилсозлик ҳамда бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Маданий-гуманитар алмашинув янада кенгаймоқда.
Учрашувда саноат кооперацияси соҳасида катта имкониятлар мавжудлиги, бу борада Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Томонлар маданий-гуманитар, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўзаро маданият кунлари, этноспорт фестиваллари, тадбирлар, концерт ва кўргазмалар ўтказиш ташаббусини илгари сурди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши якунлари юзасидан баён имзоланди.