Навоийда футбол ўйини вақтида стадионга вертолёт қўнди — сабаб

© Foto : "Qizilqum" PFK Навоийда футбол учрашуви вақтида стадионга вертолёт қўнди
Навоийда футбол учрашуви вақтида стадионга вертолёт қўнди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Oбуна бўлиш
Вертолётнинг қўниши футболчиларга ҳам, томошабинларга ҳам ноқулайлик туғдирмаган.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Навоий вилоятида ўтказилган футбол учрашуви вақтида майдонга вертолёт қўнгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди. “Қизилқум” футбол клуби матбуот хизмати бунга расмий муносабат билдирди.
Хабарда келтирилишича, Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Ёшлик” ўйингоҳида жорий йил 14 август куни соат 17:30 да Навоийнинг “Қизилқум” ҳамда Бекободнинг “Металлург” ёшлар футбол жамоаларининг (U21) Ёшлар лигаси доирасидаги учрашувига старт берилган.
Соат 18:15 да жамоалар танаффусга чиққан. 18:20 да эса Навоий вилоятида олиб борилаётган кенг қамровли профилактик тадбирлар доирасида белгиланган дислокацияга кўра, асосий футбол майдонидан 15 метрча узоқликда жойлашган қўшимча машғулотлар майдонига, яъни хавфсиз ҳудудга учувчилар алмашиши муносабати билан вертолёт қўнган. У 3-5 дақиқадан сўнг яна ўз йўналишида давом этган.
Вертолётнинг қўниши футболчиларга ҳам, томошабинларга ҳам ноқулайлик туғдирмаган. Шунингдек, танаффус пайти бўлганлиги туфайли бу ҳолат футбол учрашувига ҳеч қандай таъсир ўтказмаган.
Вертолётнинг қўниш жараёнида барча хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиб, қўшимча машғулотлар майдони ҳамда қўниш нуқтасида ўйинчилар ёки фуқаролар бўлмаган.
Янгиликлар лентаси
0