https://sputniknews.uz/20230816/markaziy-osiyoning-besh-davlati-prezidentlari-dushanbeda-uchrashadi-37930041.html
Марказий Осиё президентлари саммити Душанбеда бўлиб ўтади
Марказий Осиё президентлари саммити Душанбеда бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 14-15 сентябрь кунлари Душанбеда учрашади. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи учрашуви ўтган йили 2 июнь куни Қирғизистонда бўлиб ўтган эди. Марказий Осиё раҳбарлари бешлик форматида учрашувлар ўтказиши 2018 йилда Остонада бошланган эди.
2023-08-16T22:40+0500
2023-08-16T22:40+0500
2023-08-17T11:11+0500
дунёда
тожикистон
марказий осиё
ўзбекистон
саммит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/10/37930191_0:99:1569:982_1920x0_80_0_0_d5d0c1a379de59da0b467e32e15ec48e.png
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 14-15 сентябрь кунлари Душанбеда учрашади, деди Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин. Вазирнинг сўзларига кўра, олий даражадаги бешинчи маслаҳат йиғилиши Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтади.Вазир Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида ҳужжатлар тўплами имзоланишини, улардан энг муҳими давлат раҳбарларининг якуний декларацияси бўлишини айтди.Шунингдек, Душанбеда иккита муҳим шартнома – қуруқликдаги транспорт ва ёшлар сиёсати соҳасида имзоланади.Шу билан бирга, Душанбе шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси режалаштирилган бўлиб, унинг якунлари бўйича бир қанча қарорлар имзоланиши керак.Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи учрашуви ўтган йили 2 июнь куни Қирғизистонда бўлиб ўтган эди. Марказий Осиё раҳбарлари бешлик форматида учрашувлар ўтказиши 2018 йилда Остонада бошланган эди.
тожикистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/10/37930191_65:0:1505:1080_1920x0_80_0_0_52b829fa95bd0ce633ac20143c027364.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё президентлари саммити марказий осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви
марказий осиё президентлари саммити марказий осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви
Марказий Осиё президентлари саммити Душанбеда бўлиб ўтади
22:40 16.08.2023 (янгиланди: 11:11 17.08.2023) МО раҳбарлари Душанбеда иккита муҳим шартнома – қуруқликдаги транспорт ва ёшлар сиёсати соҳасида имзолайди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 14-15 сентябрь кунлари Душанбеда учрашади, деди Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин.
Вазирнинг сўзларига кўра, олий даражадаги бешинчи маслаҳат йиғилиши Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтади.
"Ушбу учрашувни юксак савияда ва муносиб ўтказиш учун Марказий Осиё давлатлари билан доимий ҳамкорликда бўлиб, ҳар томонлама тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда", – деди Сирожиддин Муҳриддин.
Вазир Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида ҳужжатлар тўплами имзоланишини, улардан энг муҳими давлат раҳбарларининг якуний декларацияси бўлишини айтди.
Шунингдек, Душанбеда иккита муҳим шартнома – қуруқликдаги транспорт ва ёшлар сиёсати соҳасида имзоланади.
"Тожикистон, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви доирасида 12 та қўшимча тадбир ўтказишни таклиф қилди. Улар орасида иқтисодий форум, олимлар форуми, фаол аёллар учрашуви, маданий дастур ва минтақанинг бешта давлати миллий таомлари кўргазмаси ҳам бор”, - деди ТИВ раҳбари.
Шу билан бирга, Душанбе шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси режалаштирилган бўлиб, унинг якунлари бўйича бир қанча қарорлар имзоланиши керак.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи учрашуви ўтган йили 2 июнь куни Қирғизистонда бўлиб ўтган эди. Марказий Осиё раҳбарлари бешлик форматида учрашувлар ўтказиши 2018 йилда Остонада бошланган эди.