Иорданияда ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик эркин курашчи совриндор бўлди

© Foto : Национальный олимпийский комитет УзбекистанаИорданияда ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик эркин курашчи совриндор бўлди
Иорданияда ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик эркин курашчи совриндор бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Oбуна бўлиш
Нодирбек Жуманазаров учинчи ўрин учун кечган беллашувда ҳиндистонлик Сагар Сагарни 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Иорданияда ўтаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик эркин курашчи Нодирбек Жуманазаров бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Нодирбек Жуманазаров учинчи ўрин учун кечган беллашувда ҳиндистонлик Сагар Сагарни 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Дастурга кўра, бугундан аёллар кураши бўйича беллашувларга навбат берилди. Унда қуйидаги ўзбекистонлик спортчилар саралаш босқичидан баҳсларга киришади:
-55 кг: Айсенем Курбанбаева – Арина Мартянова (Халқаро нейтрал спортчи);
-59 кг: Сарбиназ Жиенбаева – Кальмира Билимбек кизи (Қирғизистон).
14 август куни Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0