Навоийда ўз фарзандини 7,5 минг долларга сотаётган она ушланди

© unsplash/Joshua ReddekoppЧақалоқ
Чақалоқ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Oбуна бўлиш
Аёл 2023 йилда туғилган қизини бошқа бир фуқарога 90 миллион сўмга сотмоқчи бўлган.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Навоий вилоятида ўз фарзандини 90 миллион сўмга сотишга уринган она қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Навоий вилояти ДХХ, ички ишлар ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

"Фуқаро 2023 йилда туғилган қизини бошқа бир фуқарога 90 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган", - дейилади хабарда.

Ҳозир аёлга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Янгиликлар лентаси
0