ЕОИИ мамлакатлари иқтисодиёти ўсиб бормоқда – ЕОТБ

© ЕАЭСЕОИИга аъзо давлатлар байроқлари, архив сурат
ЕОИИга аъзо давлатлар байроқлари, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Oбуна бўлиш
ЕОИИ давлатларида 2023 йилнинг биринчи ярмида ЯИМнинг ишончли ўсиши ва инфляция жараёнлари камайиши кузатилмоқда — ЕОТБ.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. 2023 йилнинг биринчи ярмида ЕОИИ давлатлари Ялпи ички маҳсулоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ишончли ўсиш динамикасини намойиш қилмоқда. Бу ҳақида ЕОТБ таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларида айтиб ўтилган.
Хусусан, 2023 йилнинг биринчи ярмида ЯИМ ўсиши:
Арманистон +11,4%
Беларусия +2,0%
Қозоғистон +5,0%
Қирғизистон +3,9%
Россия +1,4%
Айни пайтда, ЕОТБ таҳлилчилари банк ташқи сектордан фаолият юритаётган минтақа иқтисодиётлари учун давом этаётган хатарлар ҳақида гапиради.
Хусусан, экспертлар инфляция муаммосига эътибор қаратишди. Уларнинг хулосасига кўра, Россияда инфляция 2,3 %дан (апрель) 4,3 %гача кўтарилган (июль). Беларусда давлат нархларни назорат қилиб тургани учун, инфляция таъсири камроқ сезилади. Ушбу йилнинг биринчи ярмида кўрсатгич 2–2,5% даражасида бўлди.
Қозоғистон ва Қирғизистонда йилнинг иккинчи ярмида инфляция жараёнлари секинлашиши кутилмоқда, чунки бу йил озиқ-овқат бозорларига жаҳон бозорлари томонидан ўтган йилга нисбатан босим кам бўлади.
Арманистон эса истеъмол товарлари нархлари ўтган йилга нисбатан камайган ЕОИИнинг ягона давлати бўлди. Бу ерда нархлар 2023 йилнинг июль ойида ўтган йилга нисбатан 0,5 ва 0,1% га камайди. Йилнинг иккинчи ярмида Арманистонда инфляция МБ кутганидан паст (4±1,5%), бўлиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0