Дори воситаларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишДори воситалари
Дори воситалари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Oбуна бўлиш
Президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.
Шунга кўра:
2024 йил 1 январдан алоҳида давлатлардан олиб кириладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини мажбурий баҳолашдан озод этиш тартиби бекор қилинади;
2024 йил 1 январдан импорт товарларни давлат тилида маркировка қилиш тартибига ўзгартириш киритилади;
2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.
Шунингдек, қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилади:
2023 йил 1 октябргача товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш жараёнини автоматлаштириш (рақамлаштириш) бўйича;
2024 йил 1 январгача транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия бериш тизимини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш бўйича;
2023 йил 1 ноябргача товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ бирхиллаштириш бўйича.
Янгиликлар лентаси
0