https://sputniknews.uz/20230816/asossiz-ishdan-bushatish-fuqaro-15-mlrd-som-kompensatsiya-37912850.html
Асоссиз ишдан бўшатилган фуқароларга 1,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўланди — Омбудсман
Асоссиз ишдан бўшатилган фуқароларга 1,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўланди — Омбудсман
Sputnik Ўзбекистон
Фуқароларни асоссиз ишдан бўшатган раҳбарлар маъмурий жавобгарликка тортилди.
2023-08-16T14:55+0500
2023-08-16T14:55+0500
2023-08-16T15:40+0500
жамият
ўзбекистон
омбудсман
тўлов
иш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/04/21226075_0:104:2000:1229_1920x0_80_0_0_88573769746158ecc5db178eca03f0c6.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистонда асоссиз ишдан бўшатилган фуқароларга 1,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўловлари ундириб берилди. Бу ҳақда Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот котиби маълум қилди.Қайд этилишича, 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида 30 га яқин фуқароларнинг асоссиз ишдан бўшатилганлиги аниқланиб, уларнинг ишга тикланишига эришилган.Омбудсман томонидан ундирилган тўловлар:Айтилишича, омбудсманга келиб тушган жами мурожаатларнинг 27,1% фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига, 28,7% ижтимоий ҳуқуқ, 31,4% иқтисодий ҳуқуқ, 10,8 % фуқароларнинг мурожаат этиш ва 1,9% экологик ҳуқуқларга оид.Энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидан, энг кам мурожаатлар эса Сирдарё вилояти ва Қорақалпоғистон республикасидан келиб тушган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/04/21226075_0:93:1654:1333_1920x0_80_0_0_c56a01a37d12febffa30d82d1f03dd6c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон фуқаролар раҳбарлар омбудсман
ўзбекистон фуқаролар раҳбарлар омбудсман
Асоссиз ишдан бўшатилган фуқароларга 1,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўланди — Омбудсман
14:55 16.08.2023 (янгиланди: 15:40 16.08.2023) Фуқароларни асоссиз ишдан бўшатган раҳбарлар маъмурий жавобгарликка тортилди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистонда асоссиз ишдан бўшатилган фуқароларга 1,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўловлари ундириб берилди. Бу ҳақда Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот котиби
маълум қилди. Қайд этилишича, 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида 30 га яқин фуқароларнинг асоссиз ишдан бўшатилганлиги аниқланиб, уларнинг ишга тикланишига эришилган.
“6 та ҳолатда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги сабабли иш берувчи (раҳбар) маъмурий жавобгарликка тортилган”, - дейилади хабарда.
Омбудсман томонидан ундирилган тўловлар:
11 нафар фуқарога 1,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўловлари ундирилди;
21 та ҳолатда фуқароларга жами 212,5 млн сўм иш ҳақи, алимент ва бошқа тўловлари тўланди;
2 та ҳолат бўйича фуқароларнинг коммунал тўловларининг 8 млн сўмга яқин нореал қарздорликлари тўлаб берилди;
Даволаниш учун 4 нафар фуқарога 22 млн 620 минг сўм моддий ёрдам ажратилишида амалий кўмак кўрсатилди;
Даволаниши учун 4 нафар фуқарога ордер олиб берилди;
1 та ҳолатда МФЙнинг тегишли тавсияномаси билан қонуний имтиёзга эга фуқаронинг ОТМга қабул қилинишига эришилди.
Айтилишича, омбудсманга келиб тушган жами мурожаатларнинг 27,1% фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига, 28,7% ижтимоий ҳуқуқ, 31,4% иқтисодий ҳуқуқ, 10,8 % фуқароларнинг мурожаат этиш ва 1,9% экологик ҳуқуқларга оид.
Энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидан, энг кам мурожаатлар эса Сирдарё вилояти ва Қорақалпоғистон республикасидан келиб тушган.