https://sputniknews.uz/20230816/aqsh-yangi-pandemiya-37922878.html
Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ янги пандемияни тайёрлаётганини маълум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ янги пандемияни тайёрлаётганини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
2023 йил июлида АҚШда ташкил этилган Пандемияга тайёргарлик кўриш ва муносабат билдириш сиёсати бошқармаси вируслар мутациясини амалга ошириш йўли билан янги пандемияни тайёрламоқда. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари (РКБҲ) бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов маълум қилди.
2023-08-16T18:06+0500
2023-08-16T18:06+0500
2023-08-16T18:13+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
россия мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/961/63/9616397_0:0:3297:1856_1920x0_80_0_0_b0935feada1b0797ccdd63d70ab89ff3.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. 2023 йил июлида АҚШда ташкил этилган Пандемияга тайёргарлик кўриш ва муносабат билдириш сиёсати бошқармаси вируслар мутациясини амалга ошириш йўли билан янги пандемияни тайёрламоқда. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари (РКБҲ) бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шу тариқа АҚШ вируслар мутациясини излашни амалга ошириш йўли билан янги пандемияга тайёргарлик кўришга киришган.“Қўшма Штатлар томонидан мудофаа технологиялари деб аталувчи ҳужум мақсадида ҳамда биологик хусусиятга эга инқирозли вазиятларга юзага келтириш йўли билан глобал бошқариш мақсадида қўлланишини инкор қилмаймиз”, - деди Россия РКБҲ бошлиғи.Шунингдек, Кириллов вакцина яратиш ва вирусларни ажратиш учун дори-дармон яратиш, уларнинг генетик ўзгарган вариантларини ўрганиш ҳамда биоишлаб чиқаришда илғор технологияларни жорий этиш ишлари бошқарманинг асосий йўналишларидан бири эканини қўшимча қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/961/63/9616397_195:0:2924:2047_1920x0_80_0_0_f502c9599e78ad5b8453cab838e9f412.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш янги пандемия тайёргарлик
ақш янги пандемия тайёргарлик
Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ янги пандемияни тайёрлаётганини маълум қилди
18:06 16.08.2023 (янгиланди: 18:13 16.08.2023) Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғининг сўзларига кўра, АҚШ вируслар мутациясини излашни амалга ошириш йўли билан янги пандемияга тайёргарлик кўришга киришган.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. 2023 йил июлида АҚШда ташкил этилган Пандемияга тайёргарлик кўриш ва муносабат билдириш сиёсати бошқармаси вируслар мутациясини амалга ошириш йўли билан янги пандемияни тайёрламоқда. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари (РКБҲ) бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов маълум қилди.
“Қўшма Штатларнинг биологик вазият устидан глобал назоратни ўрнатишдаги ўзининг стратегик режаларини амалга оширишга қаратилган кейинги қадами Пандемияга тайёргарлик кўриш ва муносабат билдириш сиёсати бошқармасини ташкил этиш бўлди. <…> Янги тузилма маълум ва номаълум биологик чақириқлар, жумладан, навбатдаги дунё миқёсидаги фавқулодда вазиятни келтириб чиқариши мумкин бўлган патогенларга қарши курашиш бўйича курс ва ҳаракатларни мувофиқлаштиришга жавоб бериши тахмин қилинмоқда”, - деди Кириллов.
Унинг сўзларига кўра, шу тариқа АҚШ вируслар мутациясини излашни амалга ошириш йўли билан янги пандемияга тайёргарлик кўришга киришган.
“Қўшма Штатлар томонидан мудофаа технологиялари деб аталувчи ҳужум мақсадида ҳамда биологик хусусиятга эга инқирозли вазиятларга юзага келтириш йўли билан глобал бошқариш мақсадида қўлланишини инкор қилмаймиз”, - деди Россия РКБҲ бошлиғи.
Шунингдек, Кириллов вакцина яратиш ва вирусларни ажратиш учун дори-дармон яратиш, уларнинг генетик ўзгарган вариантларини ўрганиш ҳамда биоишлаб чиқаришда илғор технологияларни жорий этиш ишлари бошқарманинг асосий йўналишларидан бири эканини қўшимча қилди.