Украинанинг ҳарбий ресурси деярли тугади – Шойгу

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишСергей Шойгу
Сергей Шойгу  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Ғарбнинг ҳар томонлама ёрдамига қарамай, УҚК натижаларга эриша олмаяпти.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Киевнинг ҳарбий ресурс захиралари деярли тамом бўлган. Ғарб мамлакатлари ҳар томонлама ёрдам кўрсатаётганига қарамай, Украина Қуролли кучлари (УҚК) натижаларга эриша олмаяпти. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу халқаро хавфсизлик бўйича XI Москва анжуманида маълум қилди.
“Ғарбнинг ҳар томонлама ёрдамига қарамай, УҚК натижаларга эриша олмаяпти. Ҳаддан зиёд мақталган стратегик қарши ҳужум бунга мисол. Жанговар ҳаракатларнинг дастлабки натижалари Украинанинг ҳарбий ресурси деярли тугаганини кўрсатмоқда”, - деди Шойгу.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Киевга ёрдам бериш шиори остида дунёдаги ҳамкорларининг қурол-яроғ омборларини бўшатмоқда, бу билан ўзининг мудофаа-саноанти мажмуаси маҳсулотларини сотиш учун йўл очмоқда.
УУкраина ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия кучлари зарбаси туфайли УҚК Харьков яқинида чекинишни бошлади — МРБ собиқ агенти
Янгиликлар лентаси
0