Тошкентда илк бор "EduCO Fest" ёшлар фестивали бўлиб ўтади — дастур
11:24 15.08.2023 (янгиланди: 11:44 15.08.2023)
© Foto : CentralParkЦентральный парк имени Мирзо Улугбека.

© Foto : CentralPark
Oбуна бўлиш
Фестиваль якунлари бўйича яшил таълимга қизиқувчи ёшларнинг маълумотлар базаси шакллантирилади.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тошкентда илк бор "EduCO Fest" ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида 18 август куни илк бор "EduCO Fest" ёшлар фестивали ўтказилади.
Қайд этилишича, фестивалда Марказий Осиёда ёшлар учун қизиқарли ва талабга эга бўлган яшил таълим концепциясини тарғиб этилади. Шунингдек, ёшларнинг Ўзбекистондаги янги лойиҳалар ва институтлар ҳақида хабардорлиги оширилади.
“Фестиваль якунлари бўйича яшил таълимга қизиқувчи ёшларнинг маълумотлар базаси шакллантирилиб, улар билан келгусида турли лойиҳаларда ҳамкорлик қилинади”, - дейилади хабарда.
Ёшлар фестивали дастури:
17:00 - 23:00 – Яшил ўқув бурчаги. Яшил маърузалар - "Печа-куча" форматидаги қисқа нутқлар. Тақдимотни ҳудудий ёш экофаоллар, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар вакиллари олиб борадилар.
15:00 - 21:00 - ЭКО ЗАКОВАТ. 17-25 ёшли ёш иштирокчилар жамоалари учун экология бўйича саволлардан иборат викторина ўйини.
16:00 - 22:00 - SWAP BOZOR. 17:00 - 20:00 - Кийимларни безаш ва бўяш бўйича мастер-класс.
17:00 - 23:00 - Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети, ҳамкор ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан бурчак. Экология соҳасида академик имкониятлар тақдимоти.
17:00 дан 23:00 - карер бурчаги. Халқаро ташкилотлар Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети талабалари учун потенциал амалиёт ва ишга жойлашиш имкониятларини тақдим этади.
18:00 - 20:00 - "Далаҳаст" ва "Нашван"нинг мусиқий чиқишлари.
Маълумот учун, тадбирда қатнашиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш лозим. Фестивалда иштирок этиш бепул.
Тадбирдан кўзланган мақсад – экология соҳасидаги таълимни ривожлантириш ва мамлакатда экология ҳамжамиятларини қўллаб-қувватлашдир.