Россия Махачкаладаги ёнғин қурбонларини эвакуация қилади — видео

© МЧС РоссииСамолет МЧС России вылетел в Махачкалу для эвакуации пострадавших на пожаре
Самолет МЧС России вылетел в Махачкалу для эвакуации пострадавших на пожаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия ФВВ: жароҳатланганлар Москвадаги тиббиёт муассасаларига етказилади.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) самолёти ёнғин қурбонларини эвакуация қилиш учун Махачкалага учиб кетди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Александр Куренков топшириғига кўра Россия ФВВнинг Ил-76 самолёти жабрланганларни эвакуация қилишга йўл олди.

“Самолёт бортида жароҳатланганларни Москвадаги тиббиёт муассасаларига етказиш учун тиббий модуллар ўрнатилган”, - дейилади вазирлик хабарида.

Парвозда жабрланганларга "Центроспас" отряди шифокорлари, Россия ФВВнинг Фавқулодда психологик ёрдам маркази психологлари ва Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ҳамроҳлик қилишади.

"Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 70 дан ортиқ ходимлари ёнғин содир бўлган жойда тузилмаларни демонтаж қилиш ва қурбонларни қидиришни давом эттирмоқда", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Доғистон пойтахтида 15 августга ўтар кечаси ёқилғи қуйиш шохобчасида кучли портлаш юз берди. Россия ФВВ ўт ўчирувчилари ёқилғи қуйиш шохобчасида 600 кв.м майдонда ёнғин содир бўлганлигини аниқлашди. Россия соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Виктор Фисенко ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш учун Доғистонга учиб кетган.
Янгиликлар лентаси
0