Россия ва Хитой дўстлиги учинчи мамлакатларга қарши қаратилмаган — Ли Шанфу

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишХитой мудофаа вазири Ли Шанфу
Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Oбуна бўлиш
Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу Москва ва Пекин дўстлиги учинчи давлатларга таҳдид солмайслигини айтди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Москва ва Пекиннинг ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги учинчи давлатларга қарши қаратилган эмас, деди Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу Халқаро хавфсизлик бўйича XI Москва конференциясида.
Ҳарбий бошқарма бошлиғи Россия Федерацияси ва Хитой ўртасидаги муносабатлар фаол ривожланишда давом этаётганини таъкидлади. Хусусан, ҳар икки давлат кенг қамровли шериклик ва стратегик ҳамкорлик сари изчил қадам ташлаётгани айтиб ўтилди.
“Ҳарбий соҳадаги Хитой-Россия муносабатлари иттифоқчилик, қарама-қаршиликни рад этиш ва учинчи давлатларга қарши йўналтирмаслик намунасини кўрсатди”, - деди Ли Шанфу.
Вазир ўз чиқишида ХХР етакчиси Си Цзинпин томонидан таклиф этилган Глобал хавфсизлик ташаббусини эслатиб ўтди. Унда ягона, умумий, биргаликда эришилган ва барқарор хавфсизлик қуриш, ўзаро мулоқот ва ҳамкорлик принципларига амал қилиш, қарама-қаршилик, блокчилик қарашлардан воз кечиш таклиф этилади.
Ушбу ташаббусда дунёнинг барча давлатлари тинчликка интилиши зарурлиги, пайдо бўлаётган келишмовчиликларни диалог йўли билан ҳал этиш, камбағалликка қарши биргаликда курашишни (чунки камбағаллик беқарорлик манбаи) назарда тутади.
Хитой бировнинг ички ишларига "бурун суқиш", ўз хавфсизлигини бошқалардан устун қўйиш, бошқаларни ривожланишдан тўхтатиб туришга уриниш каби ҳаракатларни кескин қоралайди.

XI Москва Халқаро хавфсизлик анжумани

XI Москва Халқаро хавфсизлик анжумани 15 август куни бўлиб ўтмоқда. Унда глобал ва минтақавий барқарорлик муаммолари, шунингдек, Осиё, Африка, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Европада хавфсизликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.
Россия Федерацияси халқаро хавфсизлик бўйича ХI Москва конференциясига 102 та давлат ва саккизта халқаро ташкилотни таклиф қилди, улар орасида Ғарб давлатлари йўқ. Форумга таклиф этилганлар орасида Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Исроил, Жанубий Африка, Мексика, Шимолий Корея, Саудия Арабистони, БАА, Беларус, Қозоғистон ва бошқалар бор.
Шунингдек БМТ, КХШТ, ШҲТ, АСEАН, Араб давлатлари лигаси ва Африка иттифоқи каби халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам таклиф этилган.
Янгиликлар лентаси
0