“Нурли маскан” интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади

© Наманган вилояти ҳокимлигиНаманганда имконияти чекланган болалар учун янги ўқув даргоҳи очилди
Наманганда имконияти чекланган болалар учун янги ўқув даргоҳи очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Oбуна бўлиш
Республиканинг барча 16 та “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 374-сонли қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан республиканинг барча 16 та “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.
Мақсад кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда касб эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий ҳаётга тайёрлаб боришдан иборат.
Ўқув ишлаб чиқариш корхонаси бунга қадар Андижон вилоятининг 16-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тажриба-синов тариқасида ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида “Нурли маскан” номини олган мактабларда янги ўқув йилидан қўшимча 850 та ўқув хоналари ва 1 минг 200 та ётоқхона ўрни ташкил этилиши айтилган эди.
Давлат буюртмаси асосида ушбу мактаб кутубхоналари Брайль ёзувидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, бадиий ҳамда болалар учун мўлжалланган адабиётлар билан тўлиқ таъминланади. 2023 йилдан ушбу тажрибани республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш вазифаси қўйилган.
Шунингдек, президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорга кўра, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар Ички ишлар вазирлигига бириктирилиб, “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари деб номланди.
Янгиликлар лентаси
0