Армия-2023: Хитой қандай қуроллар тақдим этди — видео

Oбуна бўлиш
Армия-2023 ҳарбий техник форумида Хитой учувчисиз аппаратлар, қирғоқ мудофаа тизимлари ва тиббий ёрдам кемасини тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Хитой "Армия-2023" халқаро форумида учувчисиз учиш аппаратлари, бошқариладиган ракеталар ҳамда зенит-ракета ва қурол тизимларини тақдим этди.
Хитой стендида, хусусан, СH-4 кўп мақсадли ҳарбий учувчисиз учиш аппарати, HQ-22E зенит-ракета мажмуаси, FK-2000 ҳаво мудофаа ракета тизими, бошқариладиган ракеталар ва десант кемалари тақдим этилган. Лекин Хитой ҳарбийларининг алоҳида ғурури бу - тиббий ёрдам кемаси бўлди. Унинг бортида мураккаб тиббий операцияларни ўтказиш мумкин.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 14 август куни Хитой, Эрон ва Ҳиндистон стендларига ташриф буюриб у ерда тақдим этилган энг янги қуроллар намуналари билан танишган эди.
Хусусан, Хитой стендида вазирга учувчисиз учиш аппаратлари, бошқариладиган ракеталар ва зенит-ракета ва қурол тизимлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, аскарлар учун кийим-кечак ва ҳимоя воситалари намойиш этилган эди.
Сергей Шойгу 14 август куни Эрон ҳарбий стендида бўлиб у ерда тақдим этилган Arash, Ababil-5, Karrar учувчисиз аппаратлари ҳамда Hunter-2 электрон кураш тизими билан танишган эди.
"Армия-2023" халқаро ҳарбий-техник форуми 14-20 август кунлари "Патриот" кўргазма ва анжуманлар марказида, Алабино полигонида ва Кубинка аэродромида бўлиб ўтмоқда.
Экспозиция ва бизнес дастурида Россиянинг 1,5 мингга яқин етакчи мудофаа саноати корхоналари иштирок этади. Форумда етти давлатдан 85 хорижий компания ва ташкилот иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0