https://sputniknews.uz/20230815/aqsh-sanktsiyalardan-mustamlakachilik-quroli-37877306.html
АҚШ ва ЕИ санкциялардан янги мустамлакачилик қуроли сифатида фойдаланмоқда — Наришкин
АҚШ ва ЕИ санкциялардан янги мустамлакачилик қуроли сифатида фойдаланмоқда — Наришкин
Sputnik Ўзбекистон
Бир давлат устидан санкция эълон қилиш бу ўзига тегишли бўлмаган нарса устидан ҳукмронлик қилишга уринишни англатади — Наришкин.
2023-08-15T15:30+0500
2023-08-15T15:30+0500
2023-08-15T18:57+0500
россия
сергей наришкин
санкция
санкциялар рўйхати
ақш
европа иттифоқи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/13/36078796_0:0:3028:1703_1920x0_80_0_0_6b877fe35389d30d1818d80fb87ff363.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. АҚШ ва Европа Иттифоқи бошқа давлатлар сиёсатига ташқаридан таъсир ўтказиш воситаси сифатида иккиламчи санкциялар институтини фаол ривожлантирмоқда, деди сешанба куни Россия Ташқи разведка хизмати (СВР) раҳбари Сергей Наришкин Халқаро хавфсизлик бўйича XI Москва анжуманида сўзлаган нутқида. Наришкин айтишига кўра, Қўшма Штатлар ва унинг ҳамкорларининг ноқонуний санкциялар сиёсатининг илдизи мустамлакачиликка бориб тақалади.Унинг айтишига кўра санкциялар сиёсати бу “ўзи тегишли бўлмаган нарсалар устидан ҳокимиятни эгаллаш” деб атади. Наришкиннинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари санкция сиёсатини юритиш орқали қарши томоннинг ресурслари, товарлари ва технологияларини ўзиники деб билишини очиқ кўрсатмоқда.XI Москва Халқаро хавфсизлик анжуманиXI Москва Халқаро хавфсизлик анжумани 15 август куни бўлиб ўтмоқда. Унда глобал ва минтақавий барқарорлик муаммолари, шунингдек, Осиё, Африка, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Европада хавфсизликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.Россия Федерацияси халқаро хавфсизлик бўйича ХI Москва конференциясига 102 та давлат ва саккизта халқаро ташкилотни таклиф қилди, улар орасида Ғарб давлатлари йўқ. Форумга таклиф этилганлар орасида Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Исроил, Жанубий Африка, Мексика, Шимолий Корея, Саудия Арабистони, БАА, Беларус, Қозоғистон ва бошқалар бор.Шунингдек БМТ, КХШТ, ШҲТ, АСEАН, Араб давлатлари лигаси ва Африка иттифоқи каби халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам таклиф этилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/13/36078796_244:0:2975:2048_1920x0_80_0_0_71892d5a6e90991dd037b6eadfbb6ee6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
санкция наришкин россия ақш ғарб мустамлакачилик
санкция наришкин россия ақш ғарб мустамлакачилик
АҚШ ва ЕИ санкциялардан янги мустамлакачилик қуроли сифатида фойдаланмоқда — Наришкин
15:30 15.08.2023 (янгиланди: 18:57 15.08.2023) Бир давлат устидан санкция эълон қилиш бу ўзига тегишли бўлмаган нарса устидан ҳукмронлик қилишга уринишни англатади — Наришкин.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. АҚШ ва Европа Иттифоқи бошқа давлатлар сиёсатига ташқаридан таъсир ўтказиш воситаси сифатида иккиламчи санкциялар институтини фаол ривожлантирмоқда, деди сешанба куни Россия Ташқи разведка хизмати (СВР) раҳбари Сергей Наришкин Халқаро хавфсизлик бўйича XI Москва анжуманида сўзлаган нутқида.
Наришкин айтишига кўра, Қўшма Штатлар ва унинг ҳамкорларининг ноқонуний санкциялар сиёсатининг илдизи мустамлакачиликка бориб тақалади.
“АҚШ ва Европа Иттифоқи учинчи давлатлар сиёсатини ташқи бошқарув воситаси сифатида иккиламчи санкциялар институтини фаол ривожлантирмоқда, айниқса Москва, Пекин ва глобал кўпчиликнинг бошқа қутблари билан тенг шерикликни афзал кўрган давлатларга нисбатан", - дейди Наришкин.
Унинг айтишига кўра санкциялар сиёсати бу “ўзи тегишли бўлмаган нарсалар устидан ҳокимиятни эгаллаш” деб атади. Наришкиннинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари санкция сиёсатини юритиш орқали қарши томоннинг ресурслари, товарлари ва технологияларини ўзиники деб билишини очиқ кўрсатмоқда.
XI Москва Халқаро хавфсизлик анжумани
XI Москва Халқаро хавфсизлик анжумани 15 август куни бўлиб ўтмоқда. Унда глобал ва минтақавий барқарорлик муаммолари, шунингдек, Осиё, Африка, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Европада хавфсизликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.
Россия Федерацияси халқаро хавфсизлик бўйича ХI Москва конференциясига 102 та давлат ва саккизта халқаро ташкилотни таклиф қилди, улар орасида Ғарб давлатлари йўқ. Форумга таклиф этилганлар орасида Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Исроил, Жанубий Африка, Мексика, Шимолий Корея, Саудия Арабистони, БАА, Беларус, Қозоғистон ва бошқалар бор.
Шунингдек БМТ, КХШТ, ШҲТ, АСEАН, Араб давлатлари лигаси ва Африка иттифоқи каби халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам таклиф этилган.