Тошкентда автобус йўловчилари билан ЙТҲга учради – видео

© УБДД ГУВД ТашкентаЙТҲ
ЙТҲ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2023
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда йўловчи автобуси иштирокида юз берган ЙТҲ акс этган видео тарқалди.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманида йўловчи ташувчи автобус йўловчилари билан йўл-транспорт ҳодисасига (ЙТҲ) учради.
Пойтахт ЙҲХБ маълумотларига кўра, бу ҳодиса бугун, 14 август куни, соат 15:40 атрофида Сергели тумани 4П-21 йўлининг 5-километрида содир бўлган.
Аниқланишича, 1973 йилда туғилган И.Б. SAZ LE60 автобусини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Натижада бетон устунга бориб урилган.
Мазкур ЙТҲ натижасида автобус ҳайдовчиси ва Б.Ф. (1983 йилда туғилган), М.А. (2021 йилда туғилган), А.Ф. (2012 йилда туғилган) йўловчилар тан жароҳати олган.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг маълум қилишича, авария тиркамали юк машинасининг автобус йўналишига халақит бериши натижасида рўй берган. Автобус аввалига ўнг тарафдаги устунга, сўнг йўлни ажратувчи бетонли тўсиққа урилган.
"Автобусдаги йўловчилар жароҳатланмаган, ҳайдовчи ўнг оёқ тизза пасти лат ейиш жароҳати билан 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига юборилган. Автобус техник шикастланган", — дейилади компания хабарида.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0