Россия НАТО ёлғонини фош қилди

© AP Photo / Virginia MayoСолдаты НАТО готовятся к посадке на военно-транспортный самолет. Архивное фото
Солдаты НАТО готовятся к посадке на военно-транспортный самолет. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2023
Oбуна бўлиш
“АҚШ Украинани қўлга киритилган ўлжа деб билади” ва уни “иккинчи Афғонистонга” айлантириш ниятида Жефри Сакс.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Руминиянинг Бабадаг полигонида бугун Люксембург (ҳа, маълум бўлишича, у ерда армия ҳам бор эмиш) ва Франциянинг икки ярим юз нафар аскаридан иборат Шимолий Атлантика альянсининг ҳарбий машғулотлари бошланади.
Ҳар қандай манёврларнинг мақсади нафақат жанговар ҳаракатларни мувофиқлаштиришни яхшилаш, балки потенциал душманни (ўз ҳарбий имкониятлари билан) ҳайратда қолдиришдир. Душман, яқинда ихтисослашган нашрнинг хабар беришича, ҳужум ва жанговар қобилияти бўйича дунёда иккинчи ўринда турган Россия армиясидир.
Агар Люксембург Россияни тажовузкорлик билан ҳарбий беллашувга чақираётган бўлса, НАТОнинг Европадаги сиёсати бугунги кунда қандай кўринишга эга эканлигини кўриб чиқиш вақти келди. НАТО расмийлари “Шарққа кенгаймаслик” ҳақидаги қуруқ ваъдалари ҳаммага маълум. Ўша пайтда потенциал стратегик душманни йўлдан оздириш учун бу ёлғон керак эди. Аммо маълум бўлишича, бугунги кунда майда лўттивознинг тактикаси НАТО томонидан қўллаб-қувватлаётган, ёрдам берадиган ва содда одамлар ишонганидек – “ёвуз диктаторлар” дан ёки “тажовузкор рус айиғидан” ҳимоя қилиши мумкин бўлган давлатлар билан муносабатларда ҳам қўлланилмоқда.
Гарчи Люксембург НАТОнинг Руминияда бошланган манёврларида биринчи бўлиб доирани чалаётган бўлса ҳам (ҳазил эмас), бу шунчаки сохта сипогарчилик. Улар АҚШ ортига яшириниш учун НАТОга қўшилишади. Вашингтонга эса шу керак ўзи. Соябон остида михланиб қолганлар устидан тўлиқ назорат ва қўшилишни истаганларга нисбатан шафқатсизлик. Буни бир пайтлар бутун глобалист элитанинг севимлиси бўлган, бугун эса ҳақиқатни аччиқ бўлса ҳам тик гапиргани учун парияга айланган иқтисодиёт профессори Жеффри Сакс эслатди.
Сакс таъкидлашича, биринчидан, “АҚШ Украинани қўлга киритилган ўлжа деб билади”, лекин бу билан тўхтаб қолмайди ва уни “иккинчи Афғонистонга” айлантириш ниятида. Ўлжами, ўлжамасми унчалик қизиқ эмас, чунки бу сўнгги ўн беш йил давомида ҳаммага маълум эди, аммо “Европа Афғонистони” — эътибордан четда қолмайдиган мавзу.
22 йил аввал коалиция Афғонистонга тартиб ўрнатиш учун (сабаб ва мақсад ҳақида – бошқа сафар гаплашамиз) бориб, уни куч билан демократик жаннатга судраганини эслаймиз. Демократлаштириш усуллари – тўхтовсиз авиа бомлар билан ҳужум ва шиддатли отишмалар – ниҳоятда қонли усуллар эди. Америкаликлар ўзларини қонунга тупурган одамлардек тутдилар, ракеталарни хоҳлаган вақтда, хоҳлаган жойга ва хоҳлаганича отишди. Тўй бўладими, байрамми, сайл бўладими – бирон марта аҳамиятга эга бўлмади.
Ахир улар америкалик ёки европалик эмас, ҳаёти умуман аҳамиятга эга бўлмаганларга қарата ўқ узишарди-ку. Friendly fire (дўстона ҳужум) натижасида ғарбликларга содиқ бўлган фуқаролар қурбон бўлганликлари ҳам роль ўйнамади. Айтганча, биз уларни роппа-роса икки йил олдин Кобул аэропортидан НАТО самолётининг бортини ушлаб қочиб кетмоқчи бўлганларида кўрган эдик.
Йигирма йиллик тараққиётга мажбурлаш ва Ғарб “қадриятлари"ни қабул қилдириш тартибсизлик ва тўлиқ ҳарбий-сиёсий муваффақиятсизликка айланди. Ғарб пуллари билан кун кечирган ҳукумат, исроф қила олмаган банкнотларини чамадонларга солиб эвакуация қилишга муваффақ бўлди. Шармандали якун – чунки душманга тўғри баҳо бера олмади.
Ҳозиги инқироз (ва бу ерда Сакснинг сўзлари анча адолатли) бўлса, Америка ва унинг чегарадошлари (Украина ҳам ўзини улардан бири деб ҳисоблайди) билан вазиятда ҳам худди шундай ҳолат. Гўё дастур узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган матрицада тўхтаб қолгандек: душманнинг потенциалига етарлича баҳо бермаслик, бу сафар — Россия. Рус жамияти ва унинг идеалларига нисбатан ҳам худди шундай нафрат ва натижада — мағлубиятлар занжири. Ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий. Иқтисодиётда ҳам, жанг майдонида ҳам.
Тез орада (Америкада ҳам, Европа Иттифоқида ҳам сайлов тақвимини Россия билан прокси уруш орқали ўзгартириб бўлмайди), НАТО Украинадан қочишга мажбур бўлади. “Леопардлар", “Брэдли", “Абрамслар" ва “Пэтриотлар"дан воз кечиб. Ғарбликлар Украинани молиявий ва ҳарбий ёрдамдан маҳрум этиб тарк этаётганида охири ўйлаши мумкин бўлган нарса бу бегона юрт тақдири бўлади. Уларнинг ифлос авантюризми натижасида такаббурлик билан “геосиёсат" деб аталадиган тушунча йўқ қилинади. Ёлғиз ўзи, бўм-бўш ҳудудда қолади.
Иккинчи Афғонистон, Россия қайта-қайта огоҳлантирган кейин, НАТО эшиги остида турибди. Олижаноблик ва ўзига хос ҳамдардлик туфайли яна посттравматик синдромни келтириб чиқармаслик учун Россия бу вазиятни “Афғонистон" деб атамади. Шу билан бирга, душман қитмирлик қилаётгани, ва бу “қоидага мувофиқ” деб ёлғон гапираётгани ҳаммага аён эди. Сўнгги бир неча йиллар ичида бу омадсиз ўйинчиларнинг найранглари ҳаммага маълум бўлди. Ёлғончиларни калтаклаб ўтиришмади, уларга шунчаки ҳаммаси аёнлиги билдирилиб, амалий жавоб беришди. Охир-оқибат НАТОда қанотлар ҳимоясини Люксембургга топшириб қочишдан ўзга чора қолмади.
Янгиликлар лентаси
0