Россия бошқа мамлакатлар билан ҳарбий ҳамкорликни давом эттиради – Путин

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишВидеообращение президента РФ В. Путина по случаю открытия Международного военно-технического форума "Армия-2023"
Видеообращение президента РФ В. Путина по случаю открытия Международного военно-технического форума Армия-2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия етакчиси форумни ўтказиш ҳарбий ва ҳарбий-техник шерикчиликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Россия бошқа мамлакатлар билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришни, жумладан, қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказишни таклиф қилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Армия-2023” форуми иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди.
“Турли йўналишларда, жумладан, кадрларни тайёрлаш, хорижлик ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва улар малакасини ошириш, қўшма қўмондон-штаб ва бошқа машғулотларни ўтказишда ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қиламиз. Умид қиламизки, аввалгидек форум доирасида муҳим битимлар ва экспорт шартномалари имзоланади”, - деди Путин.
Россия етакчиси форумни ўтказиш шаклланаётган кўп қутбли дунёдаги хавфсизлик ва барқарорлик учун ҳарбий ва ҳарбий-техник шерикчиликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.
Москва вилоятининг Кубинка шаҳрида “Армия-2023” халқаро ҳарбий-техника форуми бошланди. Форум 20 августга қадар давом этади.
Форум меҳмонлари 28 мингдан зиёд экспонатни томоша қилиш шарафига муяссар бўлишади. Россиянинг 1,5 мингга яқин мудофаа-саноат мажмуаси корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этиши кутилмоқда. “Армия-2023”да еттита давлатдан хорижий компания ва ташкилотлар иштирок этишни режалаштирган.
“Армия” халқаро ҳарбий-техника форуми 2015 йилдан буён Россия ҳукумати буйруғига биноан ўтказиб келинади. Форум доирасида Россия мудофаа мажмуасининг ютуқларига намойиш этилади.
РИА Новости “Армия-2023” форумининг расмий ахборот агентлигидир.
Янгиликлар лентаси
0