Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари қачон бўлади

© Sputnik/Рамиз БахтияровАбитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2023
Oбуна бўлиш
Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олийгоҳлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари 16 август куни бўлиб ўтади.
Тест синовлари икки сменада ташкил этилади:
1-сменада соат 08:00 дан 11:00 га қадар;
1-сменада соат 15:00 дан 18:00 га қадар.
Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади. Талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт берилади.
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олиши мумкин.
Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим.
Аввалроқ 13 август куни Ўзбекистон бўйлаб барча ҳудудларда ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари якунлангани хабар қилинган эди.
Абитуриент, архив сурат
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Янгиликлар лентаси
0