https://sputniknews.uz/20230814/luna-25-stantsiyasi-37837504.html
“Луна-25” станциясидан биринчи маълумотлар олинди - Роскосмос
“Луна-25” станциясидан биринчи маълумотлар олинди - Роскосмос
Sputnik Ўзбекистон
11 август куни Москва вақти билан соат 2:11 да Шарқий (Восточный) космодромидан деярли 50 йил ичида биринчи “Луна-25” Ой станцияли “Союз 2.1б” ракетаси учирилди. Жараён давомида станция тиргак қисмдан ажралиб, Ер табиий йўлдоши траекторияси бўйлаб парвоз қилди. Беш кундан кейин у Ойнинг тахминан юз километр баландликдаги айлана орбитасига киради.“Луна-25” Ойнинг жанубий қутбидаги мураккаб рельефли ҳудудига
2023-08-14T17:15+0500
2023-08-14T17:15+0500
2023-08-14T17:15+0500
дунё янгиликлари
россия
“луна-25” станцияси
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0b/37761830_0:0:3283:1847_1920x0_80_0_0_c4681661145456f87dd5e2dec7069394.jpg
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ернинг табиий йўлдошига учаётган “Луна-25” станциясининг илмий асбоблари дастлабки ўлчовларни ўтказди. Бу ҳақда Роскосмос матбуот хизмати хабар берди.“Бугун Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти томонидан ишлаб чиқилган илмий асбоб-ускуналар мажмуасини биринчи марта ишга тушириш космик парвоз шароитида амалга оширилди”, — дейилади хабарда.Қайд этилишича, барча қурилмалардан олинган фаолият телеметрик маълумотлари уларнинг нормал ҳолатда ишлаётганини кўрсатди. Шунингдек, Ойга парвозда биринчи ўлчов маълумотлари олинди. Лойиҳанинг илмий жамоаси маълумотларни қайта ишлашга киришди.Роскосмоснинг аниқлик киритишича, станция Ойга парвозини давом эттирмоқда. У билан алоқа барқарор, энергия мувозанати ижобий ҳолатда.11 август куни Москва вақти билан соат 2:11 да Шарқий (Восточный) космодромидан деярли 50 йил ичида биринчи “Луна-25” Ой станцияли “Союз 2.1б” ракетаси учирилди. Жараён давомида станция тиргак қисмдан ажралиб, Ер табиий йўлдоши траекторияси бўйлаб парвоз қилди. Беш кундан кейин у Ойнинг тахминан юз километр баландликдаги айлана орбитасига киради.“Луна-25” Ойнинг жанубий қутбидаги мураккаб рельефли ҳудудига 21 август куни енгил қўнишни амалга ошириши кутилаётган биринчи станция бўлиши мумкин. Станциянинг барча ўтмишдошлари экваториал ҳудудга қўнган. "Луна-25"нинг асосий мақсади ой тупроғида муз мавжудлииги бўйича тадқиқотларни ўтказишдир.“Луна-25” замонавий Россия тарихидаги биринчи ой станцияси бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0b/37761830_826:0:2986:1620_1920x0_80_0_0_440feeb53e7da26218418a4e903ecfaf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
луна-24 станция ой парвоз тадқиқот россия роскосмос маълумот ернинг табиий йўлдоши спутник сунъий йўлдош
луна-24 станция ой парвоз тадқиқот россия роскосмос маълумот ернинг табиий йўлдоши спутник сунъий йўлдош
“Луна-25” станциясидан биринчи маълумотлар олинди - Роскосмос
Роскосмоснинг аниқлик киритишича, станция Ойга парвозини давом эттирмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ернинг табиий йўлдошига учаётган “Луна-25” станциясининг илмий асбоблари дастлабки ўлчовларни ўтказди. Бу ҳақда Роскосмос матбуот хизмати
хабар берди. “Бугун Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти томонидан ишлаб чиқилган илмий асбоб-ускуналар мажмуасини биринчи марта ишга тушириш космик парвоз шароитида амалга оширилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, барча қурилмалардан олинган фаолият телеметрик маълумотлари уларнинг нормал ҳолатда ишлаётганини кўрсатди. Шунингдек, Ойга парвозда биринчи ўлчов маълумотлари олинди. Лойиҳанинг илмий жамоаси маълумотларни қайта ишлашга киришди.
Роскосмоснинг аниқлик киритишича, станция Ойга парвозини давом эттирмоқда. У билан алоқа барқарор, энергия мувозанати ижобий ҳолатда.
11 август куни Москва вақти билан соат 2:11 да Шарқий (Восточный) космодромидан деярли 50 йил ичида биринчи “Луна-25” Ой станцияли “Союз 2.1б” ракетаси
учирилди. Жараён давомида станция тиргак қисмдан ажралиб, Ер табиий йўлдоши траекторияси бўйлаб парвоз қилди. Беш кундан кейин у Ойнинг тахминан юз километр баландликдаги айлана орбитасига киради.
“Луна-25” Ойнинг жанубий қутбидаги мураккаб рельефли ҳудудига 21 август куни енгил қўнишни амалга ошириши кутилаётган биринчи станция бўлиши мумкин. Станциянинг барча ўтмишдошлари экваториал ҳудудга қўнган. "Луна-25"нинг асосий мақсади ой тупроғида муз мавжудлииги бўйича тадқиқотларни ўтказишдир.
“Луна-25” замонавий Россия тарихидаги биринчи ой станцияси бўлади.