Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушди

© Социальная сетьТошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушди
Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2023
Oбуна бўлиш
Воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Кеча, 12 август куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишга имкон берувчи йўл ўтказгични қайта қуриш объектида 5 дона балка монтаж жойидан тушиб кетди. “Ўзбекистон темир йўллари” ушбу ҳолат бўйича маълумот берди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар ҳокимияти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилигида “Кўприкқурилиш” трести УК томонидан амалга оширилаётган замонавий қурилиш стандартлари асосида қайта қуриш объектида ушбу ҳолат содир бўлган. Темир-бетон оралиқ қурилмаларини (балка) кран ёрдамида монтаж қилиш жараёнида 5 дона балка монтаж жойидан тушиб кетган.
Балкалар асосий йўл эмас, балки вагон депосига тегишли шохобча йўлига тушган бўлиб, поездлар қатновига алоқаси йўқ. Воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0