Ўзбекистонда талабалар учун номли стипендиялар рўйхати янгиланди — улар кимларга берилади?

© Unsplash / Dollar GillКитоб ўқиётган талаба
Китоб ўқиётган талаба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2023
Oбуна бўлиш
“Аъло”га ўқийдиган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган талабалар учун номли давлат стипендиялари таъсис этилди.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистонда талабалар учун номли стипендиялар рўйхати янгиланди. Бу ҳақда президентнинг ПФ-132 сонли фармони билан киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” (кўпи билан 25 фоизи “яхши”) бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс талабалари учун номли давлат стипендиялар таъсис этилди.
Стипендиялар:
техника йўналишларида — Беруний;
тиббиёт йўналишларида — Ибн Сино;
гуманитар йўналишларда — Навоий;
тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида — Камолиддин Беҳзод;
табиий йўналишларда — Улуғбек;
кинематография йўналишида — Худойберган Девонов;
тарих ва география йўналишларида — Бобур;
жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида — Паҳлавон Маҳмуд;
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида — Имом ал-Бухорий;
Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида — Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов;
барча йўналишларда — Ислом Каримов номли.
Беруний, Ибн Сино, Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Улуғбек номли давлат стипендиялари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар минг нафар талабасига биттадан тайинланади.
Имом ал-Бухорий номли давлат стипендиясиЎзбекистон халқаро ислом академиясининг уч нафар юқори курс талабасига берилади.
Худойберган Девонов номли давлат стипендиясикинематография соҳаси учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълиммуассасасининг бир нафар юқори курс талабаси учун мўлжалланган.
Бобур номли давлат стипендияси тарих ва география йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълиммуассасасининг бир нафар юқори курс талабасигага берилади.
Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендиясижисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабаси учун тайинланади.
Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига берилади.
Ислом Каримов номли давлат стипендияси эса ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади.
Янгиликлар лентаси
0