Ўзбекистон гилам экспорти

Oбуна бўлиш
2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга гилам экспорт қилгани ҳақида инфографикамизда танишинг.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра 2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган гиламларнинг асосий харидорлари қўшни давлатлар бўлган.
Хусусан Қирғизистон 10 миллион долларлик гилам харид қилган. Иккинчи ўринда Тожикситон - 5,3 млн долларлик. Кейинги ўринларда Россия ($2,5 млн), Озарбайжон ($2,2 млн) ва Афғонистон ($1,7 млн).
Маълумот учун, 2022 йилда Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати қарийб 44 млн. AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган эди. Ўтган йили энг кўп гилам харид қилган давлатлар Қирғизистон – $ 25,3 млн., Озарбайжон – $ 5,5 млн., Россия – $ 4 млн., Афғонистон – $ 3,6 млн., Тожикистон – $ 2,7 млн., Қозоғистон – $ 1,6 млн., АҚШ – $ 512 минг.
Янгиликлар лентаси
0