Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди

© Хокимият Ташкентской области Эркин Мухиддинов
Эркин Мухиддинов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2023
Oбуна бўлиш
Оҳангарон тумани ҳокими Абдурасул Абдуллаев бошқа ишга ўтди. Унинг ўрнига Эркин Муҳиддинов ҳоким бўлди.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди, дея хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги.
Бугун Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 86-сессияси бўлиб ўтди. Унда Абдурасул Абдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оҳангарон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига, Эркин Муҳиддинов Мадорбекович Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Маълумот учун, Муҳиддинов 1976 йили Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти-олий. 1997 йили Андижон иқтисодиёт бошқарув институти, 2000 йили Банк-молия академияси, 2007 йилда Ривожланаётган иқтисодиётлар институти Олий мактаб (IDEAS-JETRO, Япония) ларини тамомлаган.
Тайинловга қадар, у Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0