Марғилон ва Риштонга янги ҳокимлар тайинланди — улар ҳақида нималар маълум?

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишКостюм ва портфелб кўтарган эркаклар
Костюм ва портфелб кўтарган эркаклар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2023
Oбуна бўлиш
Шукуруллохон Нисбатхонов Марғилон шаҳри, Баҳодир Холиқов эса Риштон тумани ҳокими бўлди.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Марғилон ва Риштонга янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар берди Фарғона вилояти ҳокимлиги.
Марғилон шаҳар ҳокими
© Хокимият Ферганской областиШукуруллохон Нисбатхонов
Шукуруллохон Нисбатхонов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2023
Шукуруллохон Нисбатхонов
Шукуруллохон Нисбатхонов Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.
Баҳодир Холиқов 1972 йилда Риштон туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодий кибернетика йўналишида тамомлаган.
Узоқ йиллар давомида Солиқ тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган, Марғилон, Қувасой ва Фарғона шаҳарлари Давлат солиқ инспекциялари бошлиғи бўлган.
Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Фарғона вилояти бўлимига раҳбарлик қилган. 2019-2020 йилларда Қувасой шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, 2020-2021 йилларда вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.
2021-2022 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, 2022-2023 йилларда вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Риштон тумани ҳокими
© Хокимият Ферганской областиБаходир Холиков
Баходир Холиков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2023
Баходир Холиков
Баҳодир Холиқов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.
Шукуруллохон Нисбатхонов 1969 йилда Қўштепа туманида туғилган. Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган.
2000 йилгача Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекциясида турли масъул вазифаларда ишлаган. 2000-2010 йилларда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида сектор бошлиғи, бўлим бошлиғи ўринбосари ва бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
2010-2014 йилларда Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган. 2014-2019 йилларда Қўштепа ва Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияларида, Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2019-2020 йилларда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2020-2022 йилларда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлган.
2022 йил апрель ойидан бери Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.
Янгиликлар лентаси
0