“Луна-25” станциясининг фазога учирилиши Ойга глобал қизиқишни намойиш этади — НАСА

© Sputnik / Пресс-служба Роскосмоса / РКК «Энергия» / Медиабанкка ўтиш"Луна-25" автоматик станцияси.
Луна-25 автоматик станцияси. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2023
Oбуна бўлиш
НАСА “Луна-25” учирилиши туфайли Россиянинг сунъий йўлдош тадқиқотларига қўшган ҳиссасини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия “Луна-25” станциясинини ишга тушириши муносабати билан НАСА Ойни тадқиқ қилишга глобал қизиқишни қайд этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Айтилишича, НАСА “Луна-25” учирилиши туфайли Россиянинг сунъий йўлдош тадқиқотларига қўшган ҳиссасини қайд этди.

“Ушбу миссиялар Ойни илмий тушунишга глобал қизиқишни (ҳиссасини) намойиш этади", дея изоҳ берган Америка космик агентлиги РИА Новости вакилига.

НАСАнинг таъкидлашича, Россия миссияси ҳиндистонлик ҳамкасблар томонидан “Чандраян-3” миссияси муваффақиятли ишга туширилгандан сўнгги Ойга амалга оширилган халқаро миссияларнинг энг сўнггиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз кеча, "Союз 2.1б" ракетаси "Восточний" космодромидан деярли 50 йил ичида биринчи маҳаллий "Луна-25" автоматик станцияси билан учирилди. “Луна-25” жаҳон тарихида қийин релефга эга қутбга яқин минтақага юмшоқ қўнишни амалга оширган биринчи станцияга айланади. Ундан олдинги станциялар экваториал зонага қўнишган. Аввалги маҳаллий станция “Луна-24” 1976 йилда учирилган.
Янгиликлар лентаси
0