Тошкент ва Самарқанд кузда саёҳат қилиш учун энг машҳур шаҳарлар рўйхатига кирди

© Unsplash/AXP PhotographyЗдания с куполообразной крышей.
Здания с куполообразной крышей. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2023
Oбуна бўлиш
Россиялик сайёҳлар кузда саёҳат қилишни режалаштираётган энг машҳур ҳудудлар ва мамлакатлар номи маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари кузда саёҳат қилиш учун энг машҳур шаҳарлар рўйхатига кирди. Бу ҳақда РИА Новости Туту компаниясига таяниб хабар берди.
Россиялик сайёҳлар кузда саёҳат қилишни режалаштираётган энг машҳур ҳудудлар ва мамлакатлар номи маълум бўлди.
Компания мутахассислари фойдаланувчилар томонидан авиачипталарни брон қилиш маълумотларини таҳлил қилиб, уларнинг 85 фоизи Россияга саёҳат қилишни режалаштираётганини аниқлади. Сайёҳларнинг 8,8 фоизи яқин хорижга, 6,2 фоизи узоқ хорижга тўғри келади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Россия Федерацияси бўйлаб кузги саёҳатлар учун энг машҳур шаҳарлар Сочи, Москва, Санкт-Петербург, Минеральние Води ва Калининграддир. Кейинги ўринларда Махачкала, Екатеринбург, Новосибирск, Красноярск ва Владивосток.
“Яқин хорижнинг энг кўп талаб қилинадиган шаҳарлари - Ереван, Боку, Тошкент, Ганжа, Самарқанд, Бишкек, Остона ва Минск”, дейилади хабарда.
Узоқ хорижлар орасида Истанбул, Анталия ва Тел-Авив энг кўп талабга эга. Машҳурлик рейтингида кейинги ўринларда Касабланка, Дубай, Бангкок, Пхукет ва Даламан эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0